Бишкекда гиёҳванд модда реклама қилинган баннер олиб ташланди

461

ИИВдан гиёҳванд моддани реклама қилган баннер олиб ташланганини билдиришди. Билборд шаҳарнинг марказида, Чуй ва 7-апрель кўчаларининг кесилишига илинган эди. 

Баннерга QR код билан сайтнинг номи чоп қилинган  — улар гиёҳванд ва чекиш аралашмалари бўлган онлайн дўконга олиб боради. Бундан ташқари, гиёҳванд моддалар орасида мефедрон, МДМА, «кристалллар», «тузлар» ҳамда бошқалар бор. 

Милиция наркотикни реклама қилган баннер қаердан пайдо бўлганини ва нима учун унга рухсат беришганини текширмоқда. 

Наркотикларни ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича хизматдан реклама билан сайнинг ўзини ўрганиб чиқишаётганини билдиришди — уларга тўсиқ қўйиладими ёки йўқми ҳозирча номаълум. агар хизмат бундан қонун бузарликни аниқласа, у ҳолда воқеа қилмишларнинг умумий реестрига расмийлаштирилмоқчи. 

Мэрия шаҳарда наркотикларни реклама қилиш факти бўйича кенгаш ўтказди. 

Гиёҳванд моддаларни сотиш бўйича инстаграмдаги саҳифа одамларни мусобақа ўйинига қатнашишга тарғиб қилган. Бош муокофотлар — смартфонлар, қўл соатлар ва Appleнинг симсиз қулоқчинлари бўлган. 

Ҳозирда наркотик сотувчиларнинг инстаграм саҳифасида гиёҳванд воситаларини сотиш бўйича постларнинг бари ўчирилган. Аммо юзлаган фойдаланувчилар мусобақа ўйинига қатнашишга улгуриб қолган. 

Хатто айримлари билборд ва фарзандларининг суратини бирга жойлаштирган. Бундан ташқари, кўплаган қўлланувчилар изоҳларда ўз дўстларини белгилаб, саҳифани фаол бўлишган. 

Наркотикнинг рекламасини 7-ноябрда «Вечерний Бишкек» газетаси ҳам ўз сайтига жойлаштирган. Кейинчалик рекламани ўчириб, баннерда наркотикнинг рекламаси борлигини биринчилардан бўлиб аниқлаган. 

Газетанинг сайтидаги ўчирилган рекламанинг скриншоти

Газета «Клооп»га берган интервьюсида изоҳ беришдан бош тортган — мақола эълон қилинаётган вақтда газетанинг реклама бўлимида техник ходимгина бор бўлган. 

Бунга қадар Қозоғистоннинг «Тенгриньюс» нашри ҳам шундай билбордлар Алматининг марказида илиниб турганини, аммо кейинчалик олинганини билдириб чиққан. Алматанинг полиция департаменти бу  баннерлерни ўрнатган буюртма эгасини ва компанияни аниқлаган. Уларни яқин орада топиб, қонун бўйича жавобгарликка тортишни ваъда қилишган. 

Аввалроқ Марказий Осиё ўлкаларидаги кўплаган таниқли блогерлар мусобақа ўйининг рекламасини ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида эълон қилиб, аммо кейин раддия чиқаришган.