Ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов билдиришича, Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) 2019 йилнинг бошидан бошлаб 36 қалбаки паспорт берган. Милиция судгача текширув ишларини олиб бормоқда.
Мақола эълон қилинишидан оолдин ДРХ билан боғланиш имкони бўлмади.
Аввалроқ Бош прокуратура хитойлик тадбиркор Айэркен Саймаитига қалбаки паспорт бериш ишини судгача терговга ўтказиб берган. Саймаити «Азаттык» радиосининг Қирғизистондан ноқонуний чиқарилиб кетган 700 млн доллар бўйича суриштирувининг фигуранти бўлган, уни 10-ноябрда Истамбулда отиб кетишган.
Саймаити Туркияда ноқонуний берилган қирғиз ID картасини Эркин Саятовнинг номига берилга хорижга чиқиш паспортини қўлланган.
Ҳужжат унга Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги бўлимида берилган. Бўлимнинг етакчи мутахассиси «ноқонуний паспорт бериш», «хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» ҳамда «ҳужжатларни қалбакилаштириш»да айбланди.