Туркия 23 қирғизистонликни депортациялайди — улар ИШИДга алоқадорликда гумонланилмоқда

641

 «Хюрриет» нашрининг ёзишича, Туркия ҳукумати 960га яқин кишини депортация қилишни режалаштирмоқда, улардан 23 нафари қирғизистонликлар - барчаси «Ислом давлати»  террорчилик ташкилотига алоқадорликда айбланмоқда.

Депортация қилиниши режалаштирганлар орасида Қозоғистоннинг 10 фуқароси, 82 ўзбекистонлик ва юзга яқин россияликлар бор.

Туркия расмийларига кўра, уларнинг қамоқхоналарида ИШИДнинг 2,5 мингга яқин аъзоси бор. Уларнинг бари ўз мамлакатларига депортация қилинмоқчи. 

Мақола нашр қилинишидан аввал Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШ, Ирландия ва Дания фуқароларини депортация қилинишини ҳақида билдирган. Мазкур ўлкаларнинг фуқаролари ҳам террорчи гуруҳга алоқадор деб ҳисобланмоқда.

Туркия ҳукумати 2019 йили террорчи гуруҳлар аъзоларини қўлга олиш учун 1200 дан ортиқ операциялар ўтказган. Амалиёт давомида 2,7 мингдан ортиқ киши қўлга олиниб, улардан 800 нафари ҳибсга олинган.