Жалолобод вилоятига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида 48 камера ўрнатилади

631

Жалолобод вилоятининг йўлларига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича йўл харакати қоида бузарликларини аниқловчи 48 назорат камераси ўрнатилади. Унинг ичидан 12  камера Жалолобод шаҳрининг марказий кўчаларига, шунингдек Ўш — Бишкек авто йўлига 32 камера, Жалолободал эми Жалал-Абад — Балиқчи авто йўлига 4 камера қўйилади.

Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилоятининг ЙХХХБсининг матбуот котиби Айбек Сатибалдиев билдирди.

«“Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг 2-босқичи Жалолобод вилоятининг ҳудудида бошланмоқчи, аммо қайси кундан бошланиши аниқ эмас. Масъул компаниянинг ходимлари камера ўрнатилувчи объектларни текширувдан ўтказишмоқда», — деб билдирди матбуот котиби.

Бунга қадар Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитаси етакчисининг ўринбосари Кубанич Шатемиров «лойиҳа республика бюджети ҳисобидан эмас, йўд қоидасини бузганларнинг ҳисобидан молияланади» билдирган.

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича тендерни сентябрнинг ўртасида Хитойнинг «Shenzen Sunwin Intelligent Co.Ltd» компанияси енгиб олган. Мазкур  компания хизмат ҳақини 2,6 млрд долларга баҳолаган. 

Лойиҳанинг иккинчи босқичи мамлакатнинг барча ҳудуларини ўз ичига олади. Жумладан етти вилоят, вилоят ва туман аҳамиятидаги 15 шаҳар ҳам бор. Бундан бир ой аввал «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида Ўш шаҳрининг 33 кесилишида камера ўрнатила бошлаган. 

Бу лойиҳанинг биринчи босқичини Россиянинг «Вега» компанияси амалга оширган. Лойиҳа 2019 йилнинг февралб ойида ишга кириб, камералар Бишкек шаҳрига, Чуй вилоятига ва Бишкек — Норин — Торугарт йўлларига қўйилган.