Бугун ўлканинг оддий фуқаролари ҳукуматнинг ўзбошимчалиги остида умуман ҳимоясиз қолганига янада ачиниб турибман. Оқ уй 7-августда менинг уйимга қуролли одамларнинг босим кириш вақтида ноқонуний буйруқларни бериб турганларни жавобгарликдан асраётганини тушунган одамларнинг сони кундан кунга кўпаймоқда.
Таҳдид билан, оғизларини ёпишга мажбур қилиш мақсадида муҳолиф депутатларни уй қамоғига олиш бўйича қарор бўлди. Ўйлаб топилган баҳоналар билан КСДПнинг вакилларини тинмай сўроққа чақиришмоқда. Қамалганларнинг номига айтилаётган бу айблар умуман абсурд. Шу сабабдан 2019 йилнинг 7-8 – август кунлари Қўй-Тошда бўлиб ўтган воқеаларга боғлиқ ишлар бўйича СИЗОга қамалганларнинг барини қонуний шаклда бўшатиш адолатдан бўлар эди.
Ҳукуматнинг бу харакатлари мамлакатнинг манфаатига ҳеч қандай алоқаси йўқ экани очиқ-ойдин. Бу фаолиятнинг бари Президент Сооронбай Жээнбеков тарафидан бўлмоқда ва унинг бирдан бир мақсади собиқ президент Алмазбек Атамбаевни обрўсизлантириш, жисмоний йўқ қила олмагача, маънан йўқ қилиш бўлиб ҳисобланади.
Контекст: Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 8-августдан бошлаб қамоқда. У куч ходимлари Қўй-Тош қишлоғида ўтказган операциядан кейин қўлга олинган. Унга бир неча айб қўйилган, жумладан коррупцияга ҳам боғлиқ ишлар бор. Атамбаев ўзи судда кўрсатма беришдан бош тортган. Уни қўлга олиш Атамбаевнинг ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан бўлган келишмовчилигининг оқибатида юзага келган — сиёсатчилар 2018 йили баҳорда уришиб кетган. Атамбаев президентлик сайловида Жээнбековнинг номзодини қўллаган.