Қирғизистон Иқлим бўйича Париж келишувини ратификациялади. Бу нима эканини тушунтирамиз

383
Бишкекнинг устидаги қора тутун. 2018 йил декабрь ойи. Видеодан олинган скриншот: Тилек Бейшеналиев/Kloop.kg

Президент Сооронбай Жээнбеков 12-ноябрда Иқлимнинг ўзгариши ҳақидаги БМТнинг  конвенцияси бўйича Париж келишувини ратификациялаш тўғрисидаги қонунга қўл қўйганини билдирди. 

Бу нима эканини ва Қирғизистон учун бу нимани ўзгартиришини тушунтирамиз. 

Иқлимнинг ўзгариши бўйича энг асосий халқаро ҳужжат 

Париж келишуви 2015 йили декабрда БМТни иқлимнинг ўзгариши бўйича  Конференциясида Францияда тайёрланган.

Унинг бош мақсади — глобал иссиқликни тўхтатиб, кейинги юз йилда Ердаги ўртача даражанинг Цельсий бўйича икки даражадан юқори ортиб кетмаслигига етарли. 

Шунингдек келишувни ратификациялаган мамлакатлар иқлим ўзгаришининг таъсирларига мослашиши керак. 

Қирғизистонгача Париж келишувни 186 ўлка ратификациялаган.

Энди Қирғизистон нима қилиши керак?

Париж келишувига қўшилган мамлакатлар БМТга ўз ўлкасидаги иқлим ҳақида очиқ-ойдин маълумот бериб туришга масъул. 

Бундан ташқари, улар миллий даражада ўлка ичидаги иқлимнинг ўзгаришига қарши курашиш бўйича режа ишлаб чиқиши керак. 

Келишувни ратификациялаш ривожланиб келаётган ўлкаларга иқлим ўзгарувларига қарши курашишга халқаро модий ёрдам олиш имконини беради. 

Келишувдан чиқиб кетган ягона давлат — бу АҚШ. Президент Доналд Трамп 2017 йили июлда фойдали конларни қазишда Америка компанияларни қўллаш учун битимга иштирокини тўхтатаётганини билдирган. 

Глобал иссиқлик дегани нима? 

Глобал иссиқлик — бу Ернинг ўрта температурасининг ортиши ва парник эффектларига боғлиқ бўлган экологиянинг асосий муаммоларидан бири. 

Парник эффекти — бу Ер қатлами ҳароратини кўтарилишининг табиий жараёни. У парник газларини  атмосферанинг пастки қатламига йиғилиб исиши сабаб бўлади. Бусиз ўрта глобал температура Цельсий бўйича –18° яқин бўлар эди.

Парник эффекти «табиий» ва инсонлар фаолиятига кўра «кучатилган» деган тушунчаларга бўлинади. 

Ерда кучатилган парник эффекти кузатилмоқда. Бу ўлкаларнинг иқтисодий, саноат ва қишлоқ ҳўжалик тармоғидаги фаолиятлар сабаб бўлмоқда. 

Ҳозирда атмосферада корбанат ангидрид газининг, метеннинг, азот оксиди, озон ва атмосферанинг паст қатламидаги чиқиндиларнинг натижасида чиққан бошқа зотларнинг тўпланиши юқори бўлаётгани сезилмоқда. 

БМТнинг маълумотига кўра, 1880 йилдан бошлаб 2012 йилларгача Ер бўйича ўртача ҳарорат 0,85 °C юқорилаган. Бу океанларнинг исий бошлашига, денгиз даражасининг кўтарилишига ва музликлар ҳамда қорларнинг эришига олиб келган. «Иқлим ўзгариши бўйича БМТнинг конвенцияси бўйича Париж келишуви» айнан шу нарса билан курашади.