Бир кадр билан: Бишкекнинг эски майдонидаги Қирғизистон-Япония мусобақастини кўриш учун фан зона

421
Сурат: Алтинай Ажикеева

Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоаси 14-ноябрда ўз тарихидаги энг оғир ўйинларидан бирини ўтказади. Бу учрашувда улар Бишкекка келган энг нуфузли Япония терма жамоасига қарши чиқади. 

Бу ўйинга чипталар ўйин бошланишига бир кун қолганда тўлиғи билан сотилиб кетган. Чипта сотиб олишга улгурмай қолганлар ўйинни Усубалиев номидаги (ёки доим айтиб келинган “эски майдонда”) мухлислар учун қўйилган катта экрандан кўра олишади. 

Қирғизистон Республикасининг футбол федерациясидан (ҚРФФ) билдирилишича, фан зонага келган мухлислар учун совғали танловлар, шоу-дастурлар ўтказилиб, озиқ-овқатлар берилади. 

«Тазалык» муниципал ишхонасидан билирилганидек, эски майдонга чиқинди учун 20 контейнер ва 50ка яқин тўсиқ ўрнатилган. 

Бундан ташқари, эски майдонни кесиб ўтган Абдимомунов кўчаси харакатланиш учун ёпилади.