«Аламзада бўлиб қолдим». Бишкекнинг кафесидаги портлашда жабрланганларнинг аҳволи қандай?

392

Жорий йилнинг 8-ноябрида Бишкекнинг марказидаги «Антошка» кафесида бўлган портлашдан кейин Бишкекнинг травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказига еттик киши тушган. 

Куйиш терапияси бўлимининг бошлиғи Чинара Жумагулованинг сўзларига кўра, уларга келган беш нафар жабрланувчининг аҳволи ҳозир барқарор, икки кишининг аҳволи эса ҳали ҳам оғир.

"Икки киши оғир аҳволда, аммо улар жонлантириш бўлимидан палатага ўтказилди. Яна беш киши амбулатория шароитида даволанмоқда, улар фақатқина перевязкагагина келишяпти», — деб тушунтирди Жумагулова.

Портлашда жабрланганларнинг бири — 18 ёшдаги Мақсатай Жанибек қизи — ҳозир касалхонада ётибди, фожеа бўлган куни унинг танаси бир оз куйган. 

Қизнинг айтишича, портлаш бўлган вақтда дугонаси билан кафеда тамадди қилаётган бўлган.

У барча зарурий ёрдамни олаётганини, аммо Бишкекнинг кафеларида ёнғин хавфсизлигини эътиборга олишмаганидан хавотирда эканини айтади. 

«Мен бу тасодиф эканини тушунаман, бу ерда ҳеч кимнинг айби йўқ. Лекин воқеанинг қурбони қатори аламзада бўлиб қолдим, чунки мен улар ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларининг барини сақлашмаганини тушуниб турибман», — деб фикрини ўртоқлашди Жанибек қизи.

Портлаш вақтида жабрланган Гулияр Бакиевнинг опаси Ситора Умарбаева укаси хали ҳам гапира олмаётганини, аммо оз-оз овқатлана бошлаганини айтди. 

У портлаш юз берган бинони ижарага олган одамнинг оиласи жабрланганларнинг аҳволини доимо келиб сўраб, моддий ёрдам бераётганини билдирди. 

Газ баллонларнинг портлаши 

Портлаш оқибатида кафе қурилган бинонинг иккинчи қавати ҳам зарар кўрган. Сурат: Анна Капушенко

«Антошка» кафесидаги портлаш 8-ноябрь куни Бишкекнинг марказида юз берган. Кафе Чуй проспекти билан Эркинлик бульварининг кесилишида жойлашган. Милициянинг дастлабки версияси бўйича, кафеда газ баллон портлаб кетган. 

Портлаш оқибатида ва ундан кейинги чиққан ёнғиндан кафенинг томи қулаб тушган. Портлаш тўлқинидан шунингдек кафе қурилган бинонинг иккинчи ва учинчи қаватлари зарарланган. 

Милиция ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш факти билан жиноят ишини қўзғаб, эртасига, 9-ноябрда кафени ижарага берган одамни қўлга олган. Аммо кейинчалик суд уни уй қамоғига чиқариш қарорини чиқарган. 

Жабрланганларнинг бири Илья Ильиченко «Клооп»га суд қарорига қарши даъвоси йўқлигини айтди. 

«Бу таъсодиф, ҳеч ким атайлаб қилгани йўқ. Энг асосийси, аҳволим яхши бўлиб қолди ва ҳар куни ёрдам беришяпти», — деди у.

Кафенинг томи тўлиғи билан қулабтушган. Сурат: Анна Капушенко

Ҳозирда «Антошка»даги портлаш бўйича иш мамлакатнинг премьер-министри Мухаммедкалий Абилгазиевнинг шаҳсий назоратига олинган. Милиция воқеани суриштирувни давом эттирмоқда. 

Бундан ташқари, Бишкек ШИИБнинг раҳбари Канат Жумагазиев шаҳардаги барча енгил тамаддихоналар жойларини, бола боқчаларни ва мактабларни ёнғин хавфсизлиги бўйича текширув ўтказишни тавсия қилди. 

Мақола устида ишлаганлар: Алтинай Нурбекова, Карина Байлярова, Айпери Абдисалам