Бир кадр билан: Қўй-Тошда жабрланган Чуй ВИИББнинг етакчиси «Эрдик» медали билан мукофотланди

445
Сурат: Мирбек Молдакунов. Фейсбук

ИИВнинг етакчиси Кашкар Жунушалиев Чуй ВИИББ етакчиси Самат Курманкуловга «Эрдик» медалини топширди. Мукофот топшириш маросими Москвада бўлиб ўтди, Курманкулов ҳозирда бу шаҳарда даволанмоқда. 

Президент Сооронбай Жээнбековнинг буйруғига биноан, Чуй ВИИББнинг раҳбари нишонни «жамоат хавфсизлигини таъминлашга қўшган хиссаси ва хизмат бурчини масъулият билан бажаргани» учун олди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйини 7-августда штурмга олиш вақтида Курманкуловнинг бошига тош тегиб, комага тушиб қолган. Бишкекда унинг миясига трепанация амалга оширилиб, икки операция ўтазилган.

Бугунги кунда Курманкулов Москвада даволанмоқда. У комадан чиқиб, овоз аппаратининг ёрдами билангина гапира олади.

«Эрдик» медали —давлат мукофоти. Бу билан «одамларни қутқаришда, жамоат тартибини ҳимоя қилишда ва жиноятчиликка қарши курашишда кўрсатилган жасорат ва мардлик» учун тақдирлашади.

Атамбаевнинг уйини штурмга олиш икки кун давом этган — 7 ва 8-август кунлари. Ўшанда кўкрагига теккан ўқдан бир спецназчи вафот этиб, 170га яқин киши жабрланган.