Қорасувнинг турғуни Суйун Ўмурзақовнинг синглисини  босим ўтказишда айблади. ИИВ буни инкор қилди

511

Қорасувнинг турғуни Гулбарчин Маметова «Region» онлайн телеканалига берган интервьюсида Қорасув туман ИИБнинг терговчиси Элеонора Ўмурзакова фуқаровий тортишувга аралашиб, оиласига босим ўтказаётганини билдирган.  Элеонора Ўмурзакова эса ИИВ раҳбарининг ўринбосари Суйун Ўмурзаковнинг қариндоши экани маълум бўлди. 

Муаммо Қорасув турманидаги Наримон қишлоқ ҳудудида жойлашган икки уйнинг ортидан бошланган. Маметованинг айтишича, улар 2014 йили Замира Алимова исмли фуқародан 75 минг АҚШ долларига уй сотиб олган. У уй 2010 йилнинг июнь воқеаси оқибатида яроқсиз аҳволга келиб, уйнинг ёнига ҳукумат 5 хонали янги уй қуриб берган. 

Орадан бир йил ўтгандан кейин, аниқроғи 2015 йили, уйнинг эски эгаси Замира Алимова 5 хонали уй унга қарашли эканини айтиб, талаша бошлаган. 2018 йили Маметованинг уйига Алимованинг опаси Чинара Алимова қариндошлари билан келиб уйни талашиб, жанжал чиқиб кетган. Кейинчалик Алимованинг опаси мазкур жанжалда танамга зарар етказган деган шикоят билан милицияга мурожаат қилган.

Бу аризанинг асосида Қорасув туман РИИБнинг терговчиси Элеонора Ўмурзакова текширув юргиза бошлаган. 

Маметованинг айтишича, Қорасув туманининг терговчиси турмуш ўртоғини қамаб қўйиш билан қўрқитиб, 5 хонали уйни талашсиз Замира Алимовага ўтказиш мақсадида босим ўтказмоқда. 

«Бу ергадавлат регистрдан киши келиб, ўлчаб бериши керак. Архитектор келиб, ернинг қанчаси уларга, қанчаси бизга тегишли эканини [аниқлаши керак]. Суднинг вакили келиши керак, шунчаки госрегистрдан қилиб бермайди ҳам десак “мана мен судман, мана мен архитекторман, мен госрегистрман, мен ҳаммасини кўтига тепаман” деб айтди [Ўмурзакова]», — деди Гүлбарчин Маметова.

Ўш вилоят ИИБнинг матбуот котиби Жениш Аширбаев «Клооп»га Гулбарчин Маметованинг сўзларини инкор қилди. Унинг фикрича, Ўмурзакованинг воқеага аралашишига Замира Алимовани опасининг ариза билан мурожаат қилгани сабаб. 

«2018 йилнинг 12-декабрида Қизил-Қишлоқ қишлоғидаги турар жойни икки оила талашган экан. Ўшанда терговчи [Ўмурзакова] навбатда туриб муштлашган ерни кўздан кечиргани борган [...] Генералнинг синглиси бўлгани билан у ишга киришиб, бир жиддий ноқонуний иш қилгани йўқ», — деди Аширбаев.

Жениш Аширбаев бу иш бўйича охирги вақтда Маметованинг турмуш ўртоғи Ўмурбек Салиевга нисбатан Жиноят ва жазо кодексиннг  «Безорилик» моддаси бўйича тергов олди иши якунланиб, иш судга жўнатиш арафасида турганини билдирди. 

Бундан ташқари, Ўш вилоят ИИБнинг матбуот котиби Элеонора Ўмурзакова ИИВ раҳбарининг ўринбосари Суйун Ўмурзаковнинг қариндоши, аниқроқ айтганда акасининг қизи эканлигини тасдиқлади. Ўмурзакова эса ҳозирда Қорасув туман ИИБнинг қилмишлар бўйича терговчиси. 

Суйун Ўмүрзаков ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб 2016 йили тайинланган. Ўмурзков Ўшда таниқлик бўлган «Мухаммед Умар» спорт клубининг асосчиларидан бири бўлиб ҳисобланади. 

Бундан бир ой аввал Жайнагул Турдуева исмли тадбиркор Суйун Ўмүрзаковга норози бўлиб митингга чиққан. У «Мухаммед Умар»нинг спортчилари дўконини тўнаб, рафиқасини ўғирлаб кетиб, калтаклашганини айтиб чиққан эди.