Туркия: Ҳусусий тадбиркор Айэркен Саймаитини отиб кетишди — у Матраимов бўйича суриштирувнинг фигуранти

Саймаити ўлдирилган ер. Сурат: «Хюрриет» газетаси

Туркиянинг «Хюрриет» газетаси бизнесмен Айэркен Саймаити 10-ноябрда ўқдан олган жароҳати оқибатида вафот этганини хабар қилган. У «Азаттык»нинг Қирғизистондан ноқонуний чиқариб кетилган 700 млн доллар бўйича суриштирувининг фигуранти бўлган. 

Газетанинг маълумотига кўра, номаълум шаҳс Саймаитини Истамбулнинг кафеларидан бирида отиб кетган. Тадбиркор олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этган. Туркиянинг прокуратураси суриштирув олиб бормоқда. 

«Азаттык» 2019 йили майда божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг 2011-2017 йиллар оралиғида мамлакатдан 700 млн долларга яқин пулнинг чиқарилишига алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида суриштирув чиқарган. 

Нашрнинг маълумотига кўра, бу маблағнинг 250 млн долларга яқини Айэркен Саймаити ҳамда «Абдыраз» компанияси орқали чиқарилган. 

Июль ойида Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлат хизмати (финпол) Саймаити, «Абдыраз» компанияси ҳамда яна бир Вуфули Бумаилиаму исмли бизнесмен банклардаги ўзларининг ҳисоблари орқали чет ўлкага 647 млн долларга яқин пул чиқариб кетишганини тасдиқлаган. 

Матраимовларнинг яқинлари Саймаити билан ҳам, Бумаилиаму билан ҳам таниш эмаслигини айтишган. 

Бу нима учун муҳим? 

Райимбек Матраимов — божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари. У бу хизматда 2015 йилдан бошлаб 2017 йилларга қадар Алмазбек Атамбаевни президентлигининг даврида ишлаган.

Матраимов ва унинг ака-укалари — Қирғизистонда энг кўп муҳокама қилинган оилаларнинг бири. Бундан ташқари, Матраимовлар ўлкадаги энг бой ҳамда нуфузли оилаларнинг бири деб ҳисобланади. 

Райимбекнинг акаси Искендер Матраимов — парламентнинг депутати ва коррупцияга ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўмитага киради. Матраимовларнинг яна бири — Ислам Матраимов узоқ вақт давомида финполицияда ишлаб, бу муассасада Матраимовларнинг оила мулкини текшира бошлагандан кейин эгаллаган хизматидан кетган. 

Яна бошқа ака-ука Матраимовлар — Тилек ва Руслам Матраимовлар Ўш вилоятида ишлашади. Биринчиси Қорасув туманини бошқаради, Матраимовларнинг оиласи ўша ердан бўлишади. Иккинчиси эса «Исмаил ата» оилавий хайрия жамғармасини бошқаради. 

Райимбек Матраимов — собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан унинг вориси Сооронбай Жээнбековни келишмовчилигининг сабабларидан бири. Атамбаевнинг вақтида Райимбек Матраимов божхона хизматининг раҳбар ўринбосари лавозимидан бўшатилган эди.