8-ноябрь куни Бишкекнинг марказида жойлашган «Антошка» кафесидаги портлашдан 13 киши жароҳатланиб, кафенинг бир ходими ҳалок бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, портлашдан бир киши вафот этган. Жароҳат олган 13 кишининг ичидан етти нафари ёш болалар бўлган.
Жабрланган икки киши оғир аҳволда, уларни танасининг 25-30% куйган. Яна уч нафарининг вазияти ўрта деб баҳоланмоқда — уларни танасининг 5-13% куйган. Бундан ташқари, бир киши газдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.
Портлаш Бишкек марказида — Чуй проспекти билан Эркинлик бульварининг кесилишида ўрин олган.
Вафот этган қиз «Антошка» кафесининг ишчиси бўлган. ИИВнинг дастлабки маълумоти бўйича, кафеда газ баллон портлаган.
Газ баллон ҳақида гувоҳлар ҳам айтишган.
«[Кафега] бир мижоз кириб, гамбургер сотиб олган, у [кафенинг] ходимлари газ баллонни чуқулашаётганини сезган», — деб айтиб берди «Антошка» кафесининг ёнида музқаймоқ сотувчи аёл «Клооп»нинг журналистларига.
Кафедаги портлаш соат 13:30да бўлган.
«[Кафенинг] ичида одам кўп эди, уларнинг бари юугуриб чиқишди. Менинг бир танишим куйган аҳволда чиққан. [Кафенинг] яна бир неча ходимлари бети-юзи куйган аҳволда чиқишган», — деб айтиб берди музқаймоқ сотувчи.
Портлашдан кейин чиққан ёнғинни уч ўт ўчирувчи бригада ўчирган. Ҳозирги вақтда ўт тўлиғи билан бартараф қилинди.
Суратда кўринганидек, портлашдан бинонинг иккинчи қавати ҳам зарар кўриб, учинчи қаватдаги деразалар синган. Сурат: Анна Капушенко
Мақола устида ишлаганлар: Айгерим Тариел, Азим Сапарбеков, Элана Батирбекова, Адилет Иманалиев