Фаол депутат Примовнинг юк ташувчи машиналари йўлни бузаётганини айтмоқда. Нима маълум?

527
Сурат: «Т-Медиа» нашри

Фаол Улукбек Карибек ўғли «Т-Медиа» нашрига  депутат Улан Примовнинг оғир юк ташувчи машиналари меъёрдан ортиқ юк ташиб, Ўш — Саритош — Қарамиқ йўлини «яроқсиз аҳволга» келтирмоқда деб билдирган.

Унинг нашрга берган маълумотида, Пиримовга тегишли 150ка яқин оғир юк ташувчи машина Олай туманининг Сари-Моголқишлоғидаги кондан кўмир ташигани айтилади. 

«Бу шаклда яқин икки-уч йилда Ўш — Саритош — Қарамиқ йўли тўлиқ яроқсиз аҳволга келиши мумкин. Эртага ўша йўлдан Улан Примов эмас, бутун Чонг-Алай, Алай туманларининг халқи қатнайди. У ерда кўмир битгандан кейин  Улан Примов умуман бормайди», — деб айтган Карибек ўғли .

Фаол хабар қилганидек, мазкур йўл билан меъёрдан ортиқча юк Хитойдан Тожикистонга ташилмоқда. У ноқонуний йўл билан меъёрдан ортиқча юк Хитойдан Тожикистонга ташилмоқда. У ноқонуний харакатларни очиб кўрсатиш мақсадида видео суриштирув олиб бораётганини қўшимча қилган. 

Ўш ҳудудий автотранспорт бошқармасининг етакчиси Эмил Умаров «Клооп»га фаолнинг айтганларини инкор қилди. 

«Аслида Улукбек Карибек ўғли тегишли мутахассис ёки қурувчи бўлмагандан кейин бундай айтиши тўғри эмас. Йўлнинг аҳволи қандай эканини тегишли мутахассисларгина била олади-да, ҳозирча  [фаолдан бошқа] ҳеч кимдан шикоят тушгани йўқ», — деди Умаров.

Умаровнинг айтишича, ҳозирда Олай тарафда уч кон ишлатилмоқда. Уларнинг ичида Улан Примовни отасининг номидаги кўмир карьери ҳам бор. У ерга кунига юзлаган оғир юк ташувчи машиналар қатнагани учун унинг бари Примовга қарашли эмас. 

«Янги қонун бўйича, юк меъёрдан ортса юк ташувчи йўлга келтирилган зарарни тўлаб беради. Аввал эса жарима солинар эди, ҳозир бундай эмас», — деб қўшимча қилди Умаров.

Депутат Примовнинг отаси Бердибай Примовга «Ош-Пирим-Транс» МЧЖи расмийлаштирилган. Жамият йўловчи ташиш ва юк ташиш билан шуғулланади. Мақола эълон қилиниши арафасида парламентарийдан изоҳ олиш имкони бўлмади. 

Ўш — Сариташ — Қарамиқ йўлининг узунлиги 300дан ортиқ километрни ташкил қилади. 2018 йили Транспорт ва йўл вазирлиги билдирганидек, Қирғизистон йўлларни таъмирлаш учун 1996 йилдан бошлаб 2,5 млрд кредит ва грант олган.

                                                                                Муҳаррири: Элдияр Бакиров