Бир иқтибос билан: Ирина Карамушкина Атамбаевнинг ТИЗОдаги ҳаёти ҳақида


Алмазбек Атамбаев Қўй-Тош қишлоғида. Сурат: Гульжан Турдубаева / RFE / RL

Кеча  Алмазбек Атамбаев билан тергов изоляторида учрашиб келдик. Агар қисқача айтсам, классикани кўп ўқишни давом эттирмоқда, спорт залгабормоқда, охири 63 ёшда ҳам эркак киши формада бўлиши кераклиги ҳақида ўйлана бошлабди  — умртқа кучли бўлиши керак, чунки у биргина суяклар ва танани ушлаб турмай, сабрлилик характерининг импульсини ҳам бериб туради! Албатта,охирида у Жээнбековларни кечиришга тайёрман деган фикрини айтди.


Парламентнинг депутати ва собиқ президентнинг тарафдори Ирина Карамушкина тергов изоляторига (ТИЗО) бориб, Атамбаевга учрашиб чиққани ҳақида айтиб берди. Карамушкина билан бирга собиқ президент билан учрашишга унинг бошқа тарафдори Асел Кодуранова ҳам борган. 

Атамбаев 8-августдан бошлаб қамоқда. У куч ходимлари собиқ президентининг Қўй-Тошдаги уйида олиб борган операциясидан кейин қўлга олинган. Атамбаевни қўлга олиш вақтида МХДҚнинг бир зобитиҳалокбўлиб, 100дан ортиқ киши жароҳатланган. 

Собиқ президент МХДҚнинг ТИЗОсида ушлабтурилибди. Унга бир неча айб қўйилган, унинг ичида коррупцияга алоқадор ишҳам бор. Атамбаев ўзи судда кўрсатма беришдан бош тортган. Уни қўлга олиш амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков билан бўлган келишмовчиликнинг оқибатида юзага келган — сиёсатчилар 2018 йили баҳордан жанжаллашиб қолган.