Миллий банк савдо марказларига «Акчамат» терминалларини қўймасликни таклиф қилди

Миллий банкдан «Клооп»га билдирилишича, мамлакатнинг бош банки «савдо марказлари ва бозорларнинг маъмуриятларига ижара келишувини бузиб, “Акчамат” терминалларини ўчиришни таклиф қилди». Миллий банкнинг маълумотига кўра, ҳозирда Бишкекда таҳминан 12 шу каби терминаллар ишлайди. 

«Қўшимча Бишкек мэриясига, туман администрацияларига ва савдо марказларига кредит бериш бўйича “Акчамат” терминалларининг иши ноқонуний экани ҳақида маълумотномалар жўнатилди», — деб айтилди Миллий банкдан. 

У ердан «Акчамат»нинг вакиллари Миллий банкда рўйхатдан ўтмагинин ва кредитга пул беришга лицензия олинмаганини қўшимча қилишди. Аммо шунга қарамай, қонунга кўра, компания лицензиясиз ҳам фуқароларга қарзга пул бера олади. 

«Ҳозирда “Акчамат” терминаллари кредит бериш бўйича фаолиятини тўхтатиб, қарз бермоқда. Бу фуқаровий қонуннинг доирасида амалга оширилмоқда ва Миллий банкнинг назоратига олинмайди», — деб билдириишди Миллий банкнинг вакиллари. 

Миллий банкнинг маълумотига кўра, Бишкекнинг Биринчи май туман суди сентябрда «Акчамат»нинг собиқ директорини жаримага тортиб, унга ярим йил кредит берит фаолиятини олиб бориш тақиқланган. 

Терминаллар фаолиятини тўхтатиш 

Октябрнинг бошида Миллий банк 30 сония ичида қарзга пул беришни таклиф қилган «Акчамат» терминалларининг ишини тўхтатиб туришга қарор қилган. 

Кредит олиш учун фақатгина паспортини ва бармоқ изини  сканерлашгина кифоя бўлган. Қисқа муддатли насиялар 10 кунгача берилган. Ўшанда Миллий банк терминал пулларни рухсат ҳужжатларисиз бериб турган деб билдирган.