Ататурк паркидаги собиқ амалдорларнинг участкалари. Улар сайлгоҳ ерларини қандай олишган?

466
Ататүрк паркидаги ер участкаси. Сурат: «Клооп» учун тасвирга олган Светлана Зеленская

Яқинда «Клооп» Бишкек шаҳар мерияси томонидан кўп йиллар давомида Ататурк паркидаги катта ер майдонларини давлат хизматчилари, судялар ва бошқа нуфузли кишиларга қандай қилиб тарқатиб келгани тўғрисида суриштирув чиқарган. 

Аввалроқ биз  парк майдонларига эгалик қилган ҳусусий тадбиркорлар ва дупутатлар ҳақида айтиб берганмиз. Ушбу материал эса Ататуркда ер олган ҳозирги ва собиқ давлат хизматчилари ҳақида. 

Вице-премьер-министр

Алтинай Ўмурбекова 2018 йили Қирғизистоннинг  вице-премьер-министри бўлиб тайинланган. 2006 йили Ўмурбековага ва турмуш ўртоғи  Нурлан Тургунбаевга, иккисига ҳам бир кунда ер участкаси берилган. Ўша вақтда Ўмурбекова тадбиркорлик билан шуғулланиб юрар эди, турмуш ўртоғи эса Миллий госпиталнинг  микрохирургия бўлимида ишлаб турган. 

Ўмурбекова турмуш ўртоғи иккиси ерларини 2012 йили сотиб олишган. Журналистлар Ўмурбековани турмуш ўртоғининг ерини сотиб олган одам ҳақида маълумотни топа олишгани йўқ. Бироқ шунга қарамай уар Ўмурбекова ўз ерини Жанара Сейдакматовага сотганини аниқлашган. Сейдакматова Бишкекнинг ҳозирги мэри Азиз Суракматовнинг келин ойиси ва биргаликда «Emba-Wood-KG» қурулуш фирмасига эгалик қилади. 

Ҳозирда сотилиб кетган учасканинг иккисига ҳам ҳеч нарса қурулмай турибди. 

«Биз ўша вақтда Октябрь туманида яшар эдик, кейин  Октябрь туман администрациясига ариза ташлаганмиз. 2006 йили, кўп бўлди. Агар ростини айтса, тўлиқ эсимда ҳам йўқ. Ўша вақтда ҳукуматга қарашли ваколатларим йўқ бўлган, ариза бергунга қадар, ўзим ҳам, турмуш ўртоғим ҳам бепул ер олмаганмиз», — деди Ўмурбекова журналистларга.

Архитектура бўйича давлат қўмитасининг собиқ раҳбари 

Анваржан Турсунов узоқ йиллар бўйи давлат хизматида ишлаб, хатто «Қирғиз Республикасининг хизмат кўрсатган қурувчиси» деган ном ҳам олган. Ҳозирда у Қирғиз-рус славян университетида архитектуранинг профессори бўлиб ишламоқда. 

Турсунов Ататурк паркидаги участкани 2002 йили бекорга олган — ўша вақтда у шаҳардаги қурулишларга жавоб берган давлат қўмитасини бошқариб турган. Кейинчалик профессор олган участкада ҳовузли икки қаватли уй пайдо бўлган, уни Турссунов кейин болаларига совғага берган. 

Турсунов журналистларга бепул участка олганини тасдиқлаган. Унинг айтишича, уйнинг қурулишига сарфлаган 40 минг долларни ўз меҳнати билан ишлаб топган. 

Собиқ элчи

Турсунбай Бакир ўғли мэриядан Ататурк номидаги паркидаги ерни 2004 йили олган. Ўша вақтда у обмудсмен бўлган эди. Бакир ўғли ўз меҳнат йўлида парламентнинг уч чақирилишининг депутати бўлиб, шунингдек бир оз вақт Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлиб ишлаган. 

Бакир ўғли журналистга берган интервьюсида, «ери йўқ, уй-жойсиз» бўлгани учун, 2004 йили мэриядан унга ер бўлиб беришни илтимос қилганини билдирди. Унинг айтишича, ўша вақтда у Бишкекдаги хизмат квартирасида яшаган. 

«Менга парктдан участка беришган. Аммо ушбу можаронинг бари кўтарилгандан кейин (паркдаги ерларни тарқатишга қарши жамоат норозиликлари) участкада ҳеч нарса қурмасликка қарор қилганман. Бир неча вақтдан кейин уни сотиб юборганман», — деб айтиб берган Бакир ўғли.

Собиқ молия вазири 

Болот Абилдаев Ататурк паркидаги ерни 2004 йили, молия вазирлигини бошқариб турганда олган. У 2005 йили бу хизматдан кетиб, кейинги йили «Газпром нефть Азия» компаниясига ўтиб кетган. 

Журналистлар Абилдаев 2011 йили ўзининг ер участкасини ўта арзон баҳода сотганини аниқлашган — атиги 29 минг АҚШ долларига.

Ер майдони ҳозир ҳам бўш турибди. Униг янги эгаси дастлаб ерни 150 минг долларга сотувга қўйиб, шундан кейин баҳосини 115 минг долларгача туширган. 

Абилдаев журналистларнинг изоҳ бериш илтимосига жавоб бермаган. 

Парламентнинг собиқ спикери

Медеткан Шеримкулов меҳнат йўлида Жогорку Кенешнинг спикери ҳам, Қирғизистоннинг Туркия ва Эрондаги элчиси бўлиб ҳам ишлашга улгурган. 

Мэрия унга 2004 йили Ататурк паркидан ер участкасини бўлиб бериб, орадан икки йилдан кейин у ерини сотиб юборган. Ернинг ҳозирги эгаси у ерда 2014 йили уй қура бошлагани билан қурулиш ҳалигача битмаган. 

Шеримкулов паркдан ер олгани бўйича ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ. 

                                                        Мақоланинг муаллифи: Рустам Халимов