Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлиги Иссиқ-Кўлнинг устидан 100дан ортиқ балиқ овловчи тўрлар йиғиштирилганини хабар қилди. Тўрларнинг умумий узунлиги 10 километрга етган.
Муассасанинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, қўриқхона ходимлари ҳам соҳилга яқин ҳудудлардан 3 тоннадан ортиқ турли хил маиший чиқиндиларни тўплашган.
Давлат агентлигидан билдирилишича, тўрлар арзон ва эришиш осон бўлганидан, балиқчилар тўрларини овдан кейин ҳам йиғиб олиб кетишмайди.
«Ташланган тўрлар балиқларга қандай ҳавф яратса, келган қуш ва бошқаларга ҳам шундай ҳавф туғдиради», — деб таъкидлашди муассасадан.
2019 йилнинг октябрида парламент биринчи ўқишда синтетик балиқ овлаш тўрларига тақиқ солиш ҳамда уларни қўлланганлик учун жарима солиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилган.