Милиция «Манас» аэропортининг ёнидаги такси ҳайдовчисининг ўлимига шубҳали икки кишини қўлга олди

365

ИИВнинг матбуот хизмати хабар қилишича, милиция «Манас» аэропортининг ёнидаги таксистнинг ўлимига гумондор икки шаҳсни қўлга олди.  Милиционерлар зўравонлик билан ўлдирилган такси ҳайдовчисининг жасадини 23-отябрь куни машинасининг юкхонасидан топишган. 

Гумондорларнинг икки нафари ҳам жиноят бўлган вақтда ётоқ қамоғида жазо ўтаётган бўлган — бири ўғрилик, зўрлаш ва тўновчилик учун, иккинчиси эса — контрабанда ва гиёҳванд моддаларни сақлаш учун. 

«Ўта шавқатсизлик билан қотиллик ЖИДХнинг тузатиш муассасаларида жазо ўтаётган одамлар тарафидан амалга оширилган. Идораларнинг раҳбарияти жазо ўтаётган одамларни назоратсиз қолдирганлиги ортидан юқорида айтилган одамлар тарафидан  одамга нисбатан ўта оғир жиноят содир этилган, аниқроғи, ўғирликка боғлиқ одам ўлдириш [жинояти]», — деб билдиришди ИИВдан.

Муассасадан қўшимча қилинишича, гумондорларннг «бошқа содир этилган оғир жиноятларга алоқаси бор-йўқлиги текширилмоқда».

Жазоларни ижро қилиш давлат хизматидан (ЖИДХ) «Клооп»га нима учун маҳбуслар қамоқдан чиқиб кетгани ҳақида маълумот аниқланаётганини хабар қилишди. 

«Ётоқ қамоғидаги одамлар конвойсиз, фуқаролик кийимида юришади ва уйларида яшай олишади. Аммо бу тартиб бўйича ҳаммани ҳам қўйиб юборавермаймиз. Бу улар адаптация бўлиши учун керак», — деб билдиришди ЖИДХдан.