Қўй-Тош воқеаси: Президент Чуй ВИИББнинг етакчиси Самат Курманкуловни «Эрдик» нишони билан мукофотлади

362

Президент Сооронбай Жээнбеков Чуй вилоят ИИББнинг етакчиси  Самат Курманкуловни жамоат хавфсизлигини сақлаш таъминотига қўшган ҳиссаси, шунингдек хизмат бурчларини масъулият билан бажаргани учун «Эрдик» медали билан тақдирланди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйин 7-августда штурмга олиш вақтида Курманкуловнинг бошига тош тегиб, комага тушиб қолган. Бишкекда унинг миясига трепанация қилиниб, икки операция ўтказилган.

Бугунги кунда Курманкулов Москвада даволанмоқда. У комадан чиқиб, ҳохирда овоз аппаратининг ёрдами билан гапира олади. 

«Эрдик» медали — давлат мукофоти. Бу билан «одамларни қутқаришда, жамоат тартибини ҳимоя қилишда ва жиноятчиликка қарши курашишда кўрсатилган жасорат ва мардлик» учун тақдирлашади. 

Атамбаевнинг уйини штурмга олиш икки кун давом этган — 7 ва 8-август кунлари. Ўшанда кўкрагига теккан ўқдан бир спецназчи вафот этиб, 170га яқин киши жабрланган.