Ҳарбий прокуратура Атамбаевни ўғлининг офисига борди

385

Ҳарбий прокуратуранинг икки ходими «Автомашэнерго» компаниясининг бош идорасига борган. Бу компанияни собиқ президентнинг ўғли  Сейитбек Атамбаев бошқаради.

«Апрел» журналистининг айтишича, ҳарбий прокуратуранинг ходимларини офис эшиклари ёпиб олиб, журналистларни киргизишмаган. Офисда компаниянинг адвокати ва Сейитбек Атамбаев ўзи бўлган.

Атамбаевни ўғлининг адвокати Жаманкул Жунусов «Апрель» эфирида билдиришича, ҳарбий прокуратуранинг ходимлари офисга суднинг ҳужжатларни олиб қўйиши бўйича қарори билан келишган. Унинг айтишича, ҳарбий прокуратура «2003 йилдан жорий йилгача ҳужжатларни кўришни истайди».

Жунусов ҳарбий прокуратуранинг ходимлари Конституцияни ҳамда Жазо процессуал кодексини бузишди деб ҳисоблайди. 

Сейитбек Атамбаев ўзи «ошкор қилмаслик ҳақида тилхат берганини» билдирди. Унинг айтишича, прокуратура ходимлари «ҳужжатларни шу ёки кейинги ҳафтада олиб кетишади».

У ўзининг бизнес омбудсмени Орд Смитга мурожаатида буни «рейдерлик босиб олиш харакати» деб атаган.

«Ҳусусий тадбиркорликка тўсқинликни ҳозирда тақибда бўлган сиёсий арбоб Алмазбек Атамбаевнинг ўғли қатори менга нисбатан сиёсий тақиб деб қабул қиламан», — деб ёзган у.

Бош прокуратурадан «Клооп»га берган интервьюсида маълумотни «аниқлашаётганини» билдиришид. 

«Бу тинтувга ўхшамайди. Балки, бу тушунтириш мақсадида [қилинган], чунки ҳисобот материаллар берилиши керак эди», — деб билдиришди муассасадан.

Бунга қадар Сейитбек Атамбаев 7-8-августда бўлиб ўтган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш иши бўйича гувоҳ қатори ИИВга сўроққа чақирилган эди. 

Ҳукуматнинг маълумоти бўйича, Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида  170 киши жабрланган, 79 нафари — ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари. 

Ўша вақтда юракка теккан ўқ сабаб «Альфа» махсус бўлинмасининг командир ўринбосари Усонбек Ниязбеков ҳалок бўлиб, Чуй ИИБнинг раҳбари эса Самат Курманкулов бошига тош тегиб комага тушиб қолган.