Атабековнинг онасини тўнаш. МХДҚ гумондорнинг қийноққа олиниш эҳтимоли бўйича судгача ишни бошлади

429

Қўшиқчи Мирбек Атабековнинг онасини тўнашда гумонланган шаҳснинг адвокати Назира Абдумуминова «Клооп»га хабар қилишича, МХДҚ Октябрь туман криминал милицияси ходимларининг гумондорни қийноққа олгани ҳақидаги аризаси бўйича судгача ишни бошлади. 

«Улар [КМХ ходимлари] нафасини бўғиш учун унга противогаз кийгизиб, умуртқаси ва бўйракларига уриб-сўкишган», — деб айтди адвокат.

Абдумуминованинг айтишича, ариза «Қийноқлар» моддаси бўйича Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олинган, ҳозирда бу иш терговчида.

«Яқин кунларда, балки бугун бизнинг ҳимояга олган одамимизни сўроқ учун олиб боришади деб ваъда беришган. Аммо [қўлга олингандан кейинги] икки ойдан бери ҳеч қандай харакатлар бўлмаган. Уни онасининг шикоятларидан, кўплаган мурожаатларидан ва матбуот анжумандиан кейингина [тергов] бир оз ишлай бошлаган», — деди у.

Мақола эълон қилиниши арафасида МХДҚ матбуот хизматидан изоғ олиш имкони бўлмади. 

Қўшиқчи Мирбек Атабековнинг онаси Дариха Абдрахмановани 5-майдан 6-майга ўтар кечаси тўнаб кетишган. Унинг уйидан 60 минг доллар ва олтин буюмлар ўғирланган. 

Гумондор 2-сентябрда Қоракўл шаҳрида қўлга олинган. Унинг автомобилини тинтув вақтида милиция занжир ва исирғаларни топган, аммо ҳозирча топилган буюмлар биргина Мирбек Атабековнинг онасига тегишлими ёки йўқми номаълум. Милиция қўлган олинган шаҳсни Бишкекка олиб келиб, тергов изоляторига киргизган. Бундан ташқари, милиция ўғирликда гумондорларнинг яна иккисини қидирувни давом эттирмоқда. 

Қўлга олинган боланинг онаси президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилиб, ундан ишнинг терговини шаҳсий назоратга олишни илтимос қилган. Гумондорнинг онаси милиционерлар ишни ёпиш керак бўлиб, унинг ўғлига тўсқинлик қилишган деб ҳисоблайди.