Маориф вазирлиги ўқитувчиларнинг маошини тўлашни автоматлаштиради

341

Маориф вазирлигининг матбуот хизмати билдиришича, 2020 йилнинг 1-январидан бошлаб бола боғча, мактаб, ижодий марказлар ва касб-ҳунар ташкилотларининг ўқитувчиларига ойлик тўлашни автоматлаштирилади. 

Муассасанинг маълумотига кўра, автоматлаштириш бюджет воситаларини самарали фойдаланишга ва асоссиз тўловларни аниқлашга ёрдам беради. 

Муассасанинг матбуот котиби Марина Гречанная «Клооп»га тушунтиришича, ўқитувчининг иш соатлари сонини, мутахассислигини ҳамда қўшимча тўловларни ҳисобга олган маошларни ҳисоблаш бўйича дастур тузилади. 

«Аниқроғи буни бухгалтер ҳисобламайди, дастурга шунча ишлаган одам мана бунча ёки шунча маош олади деган маълумотлар киргизилади. [...] Бугун биз ҳисобсиз кўп қоғозларни олмоқдамиз, уларда шунинг бари ёзилган, қолганини эса тизим ҳисоб-китоб қилиб туради», — деди у.

Унинг айтишича, муассаса дастурий таъминотга техник топширма ишлаб чиқиб, тизимни тузиш учун тендер уюштирган. 

«Бундан кейин компания ва дастурлилар бу қандай ишлашини таклиф қилишади», — деди у.

Дастурнинг «синов» версияси ноябрь ойидан бошлаб Иссиқ-Ота ва Тур туманларининг, шунингдек Жалолобод шаҳрининг таълим масканларида амалга оширилиб, 2020 йилнинг 1-январидан бошлаб эса лойиҳа мамлакат бўйича ишлай бошлайди. 

Идоранинг матбуот хизмати билдиришича, октябрдан бошлаб ҳукумат маориф тармоғидаги ходимларнинг маошларини қайта ҳисоблайди, чунки маош 30 фоизга ўсган.