Депутат Таабалди Тиллаев 30-октябрда Жогорку Кенешнинг йиғинида Баткен туманининг Таш-Тумшук қишлоғининг турғуни Тожикистонда қўлга олинганини билдирди. Унинг айтишича, 34 ёшдаги Асилбек Каримовни қўшни ўлканинг махсус хизмати чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун қўлга олган.
«Баткенда чегара йўқ, одамлар асрлар бўйича усиз яшаган. Биз қўшни ўлканинг харакатларини тушунганимиз йўқ», — деб билдирди у.
Тиллаев спикердан қирғизистонликни қайтариш бўйича топширма беришни илтимос қилди.
Қирғизистоннинг чегар хизматининг матбуот котиби Гулмира Бўрубаева «Клооп»га Баткеннинг турғуни Тожикистонда қўлга олинганини тасдиқлади.
«Бизга Тожикистоннинг чегара хизматидан қирғизистонликнинг 24-октябрда қўлга олингани ҳақида хабар келган. Ҳозирда тожик тараф билан уни қайтариш бўйича сўзлашувларни ўтказмоқдамиз», — деди Бўрубаева.
У қўшимча қилишича, чегарани кесиб ўтиш тартибини бузганлиги учун Қирғизистоннинг фуқаросига жарима солиниши мумкин.
Баткен ВИИБининг матбуот котиби Дамира Юсупова «Клооп»га маълум қилишича, қирғизистонлик қўшни ўлканинг Чарко бозорига ўрик сотишга кетган бўйдан қайтиб келмаган.
Мазкур факт Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига «Бедарак йўқолиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача текширувга олинган.