Сапар Исаковни судга мажбуран олиб келишди

413

Собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг адвокати Замир Жоошев «Клооп»га берган интервьюсида судья Исаковни суд залига мажбуран олиб келиш қарорини чиқарганини билдирди. У Бишкек ИЭМини модернизация қилишдаги коррупция иши бўйича судланмоқда. 

Жоошевнинг айтишича суд 24-октябрда уч кишига нисбатан мажбурлаб олиб келиш бўйича қарор чиқарган ва уларнинг орасида Исаков билан икки гувоҳ бор. Аммо 28-октябрда МХДҚнинг ходимлари судга Исақовнигина куч билан олиб келишган. 

«Агар у МХДҚнинг талабларига бош эгмайдиган бўлса, куч қўлланилади деган хавф бор эди, шу сабабдан у судга борди. Унинг  [судга келишдан] бош ториши ва бошқа айбланувчиларнинг бош тортувлари суд икки гувоҳни терговга олмаганига боғлиқ бўлган. Улар судга уч чақирув қоғозини олишганига қарамай [судга] келишмаган. Улар энг муҳим гувоҳлар», — деб билдирди адвокат.

Жоошев билдиришича, Жазо-процесси  кодексига кўра, судга мажбурларб олиб келиш бўйича қарорни МХДҚнинг ходимлари эмас, суд приставларигина ижро қилиши керак. 

«ТИЗО камералари суд приставлари учун очиқ эмас, аниқроғи Исақовни ҳеч ким мажбуран олиб бормаслиги керак эди Бу қонунга тўғри келмайди», — деб айтди Жоошев.

Бишкек шаҳар суди билдиришича, Сапар Исақов суд залига келишга мажбур, аммо у кўрсатма беришдан бош торта олади, чунки бу унинг  конституцион ҳуқуқи. 

«Исақов камерадан чиқишдан ва шунингдек кўрсатма беришдан бош тортиш билан суднинг суд залига келиш ҳақидаги қонуний талабларини эътиборга олмаган, шу сабабли суд мажбурлаб олиб келишни лозим кўрди», — деб билдиришди шаҳар судидан. 

Мақола эълон қилинаётган вақтда «Клооп»нинг журналистларига МХДҚ билан боғлана олиш имкони бўлмади. 

ИЭМни янгилаш бўйича суд 

Прокурорлор Свердлов туман судининг 10-апрелдаги йиғинида Бишкек ИЭМини модернизация қилишдаги  коррупция иши бўйича айбланаётганларга йўналтирилган айбларни тинглатишган. 

Судланувчилар қаторида экс-премьер-министрлар Жантўрў Сатибалдиев билан Сапар Исақов, собиқ энергетика министри Осмонбек Артикбаев, «миллий энергохолдинг»нинг собиқ етакчиси Айбек Калиев ҳамда бошқалар бор. .

Тергов версияси бўйича, Исақов 2010 йили Тараққиёт, инвестиция ҳамда инновациялар бўйича марказий агентлигида ишлаётганда, Бишкек ИЭМини янгилаш учун  инвестор танлашга қатнашган. Унда иссиқлик марказини янгилаш бўйича икки таклиф кўриб чиқилаётган эди — 150 млн долларни ташкил қилган Жаҳон банкининг таклифи ва Хитойнинг ТВЕА компаниясидан 200 млн долларга баҳоланган таклиф. Марказий агентлик тарқаб кетгандан кейин модернизация лойиҳаси бўйича сўзлашувлар музлатилиб қолган эди. 

Тергов Исақов 2013 йили президентлик администрациясигаишга ўтиб, «ўз шериклари билан бирга» Қирғизистон учун ТВЕА компанияси билан 386 млн долларга самарасиз келишув тузган деб ҳисоблайди. 

Исақов айбни тан олмай келмоқда.