Келдибеков Kyrgyztoday нашрига қарши судда ютиб чиқди

442

Парламентнинг собиқ спикери Акматбек Келдибеков Kyrgyztoday нашрига қарши судда ғолиб чиқди. Бундай қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди чиқарди. Энди таҳририят Келдибековга 30 минг сом тўлаб, у ҳақда ёзган мақоласига раддия чиқариши керак. 

Сиёсатчи Kyrgyztodayни 2018 йилнинг декабрида судга берган. У нашрга 1 млн сом қийматида даъво қўйган. Келдибеков икки материалга раддия беришни талаб қилган. У мақолаларда сиёсатчи коррупция бўйича ишларда фигурант бўлиб қолди деб айтилган эди. 

Нашр ўзи ўша вақтда билдиришича, улар мақолаларда ҳукумат Келдибековни коррупцияда айблаганини, шундан кейин у қамоққа олингани ҳақида ёзишган.  «Келдибеков коррупция моддаси бўйича қамоққа олинганини ҳамма билади», — деб ёзган Kyrgyztoday нашри.

2015 йили Келдибековга қарши чиндан ҳам икки модда бўйича айблар қўйилган. Сиёсатчи Ижтимоий жамғармани ва Солиқ хизматини бошқариб турган вақтларда коррупцияда айбланган. 

Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш бўйича иккинчи айби у парламентнинг спикери бўлиб турганда Жогорку Кенешнинг Москвадаги махсус вакиллигини ноқонуний очгани учун қўйилган. 

Келдибековнинг ўзи барча айбларни инкор қилиб, унга қарши ишларда яширин сиёсий сир бор деб билдирган. 2015 йили суд Келдибековни коррупция моддаси бўйича оқлаб, аммо унга лавозимини суиистеъмол қилгани учун 3 млн сом жарима тўлаб бериш юклаган. Кейинчалик жарима миқдори 10 млн сомгача кўтарилган — бу маблағни Келдибеков 2017 йили тўлаб берган. 

Келдибеков ОАВларга қарши 

2018 йилнинг январида Келдибеков обрў-эътиборини, ор-номусини «Азия Ньюс» газетасининг бош муҳаррири Асланбек Сартбаевни ҳам судга берган. Ўшанда суд газетани сиёсатчига 2 млн сом тўлаб беришга буюрган, аммо 2019 йили у бу сумманинг 1 млн сомидан бош тортган. 

Бундан ташқари, 2018 йили Келдибеков Азимбек Бекназаров ҳамда Кенешбек Дуйшўбаев билан бирга собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳамда унинг «Апрель» телеканалини судга берган. Суд ҳужжатларнинг етишмовчилиги сабаб аризани инкор қилган, аммо сиёсатчилар январь ойида Атамбаев билан унинг телеканали устидан қайта даъво аризасини ёзишган. 

Даъвогарларнинг айтишича, уларнинг судга мурожаат қилишига Алмазбек Атамбаевнинг «Апрель» телеканалига 10-декабрда берган интервьюси сабаб бўлган. Унда экс-президент Келдибековни коррупцияда айблаган.