Ҳукумат ун икки баробар қимматлагани ҳақидаги маълумотни инкор қилди 

503

Ҳукуматнинг матбуот хизмати уннинг икки баробар қимматлагани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди деган билдирув тарқатди. Аввалроқ, уннинг баҳоси икки ҳисса қимматлаб кетгани ҳақида парламентнинг депутати Айнура Алтибаева билдириб чиққан. Уннинг қимматлаб кетишидан ўлканинг жанубидаги тадбиркорлар ҳам шикоят қилишган.

Бироқ ҳукумат унга бўлган баҳо кўтарилганини тан олди. Матбуот хизматининг маълумотига кўра, ўлка бўйича биринчи нав уннинг бир килограммининг ўртача нархи 2018 йилнинг октябрига нисбатан 23,7 сомдан 28,1 сомга қадар кўтарилган. Иккинчи нав уннинг баҳоси 17,7 сомдан 20,3 сомгача кўтарилган.

Бундан ташқари, матбуот хизматидан Қирғизистоннинг ҳудудлари бўйича турли навдаги 50 килограмм уннинг баҳосини ҳам келтиришди. 

«Келтирилган баҳоларнинг анализи унга бўлган чакана баҳонинг икки баробар кўтарилиши бўйича маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслиги бўйича хабар беради», — деб билдиришди матбуот хизматидан. 

Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлигининг директори Шухрат Сабиров ҳукумат мажлисида билдиришича, у ижтимоий жиҳатдан муҳим маҳсулотлар рўйхатига киради ва уларга вақтинча давлат томонидан тартибга солиш киргизилиши мумкин. 

«Агар маҳсулотнинг нарзи 30 куннинг ичида 20% ортиқ ўсиб кетсагина давлат аралаша олади. Унга бўлган баҳо эса ўлка бўйича охирги бир ойда 3,5% ўсган, айрим туманларда баҳонинг  17% ўсиши аниқланган», — деб билдирди Шухрат Сабиров.