Канатбек Исаев: Бабановга қарши кўрсатма берсам, озодликка эртароқ чиққан бўлардим

425

28-октябрда парламентнинг депутати Канатбек Исаев «Азаттык»қа берган интервьюсида тергов билан ҳамкор қилсам қўлга олинганимдан бир ой ўтибоқ «озодликка чиққан бўлардим» деб билдирди. Сиёсатчи қамоқда тўққиз ой ўтирган. 

Исаевнинг айтишича, у президентликка собиқ номзод Ўмурбек Бабановга қарши кўрсатма бериши керак эди. 

«Шу каби таклифлар Ўмурбек Чиркешович [Текебаевга] ҳамда Дуйшўнбек Чотоновга айтилган эди — тергов билан ҳамкорлик учун эркинликка чиқариш ҳақида [таклифи]. Менга ҳам таклиф қилишган деб расман айта оламан. Аммо айбдор эмас одамни қоралаш керак бўлган эди», — деб билдирди Исаев.

Унинг айтишича, «агар у ўзининг манфаатлари ҳақидагина ўйласа, тўққиз ой ўтирмаган бўларди».

Депутат 2017 йилнинг 30-сентябрида қўлга олинган. Уни 2017 йилнинг 15-октябрида бўлиб ўтган президентлик сайловига номзод Ўмурбек Бабанов ютқазадиган бўлса, тартибсизлик тайёрлашга айблашган. Бабанов президентлик сайловида номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган. Натижада Жээнбеков ўлка раҳбари бўлиб сайланган. 

Исаев ўзига қарши айбловларни инкор қилган. Бабанов эса Исаевни менга кўрсатган қўллови учун қўлга олишди деб билдирган. 

2018 йилнинг июль ойида Бишкек шаҳар суди Канатбек Исаевни уй қамоғига чиқариш қарорини чиқарган.