Депутатлар жониворларни ўн йилгача отишни тақиқлашни рад қилишди

488

Парламентарийлар 23 октябр куни бўлиб ўтган йиғилишда ёввойи ҳайвонларнинг отилишига ўн йиллик мораторий киргизишни қайтадан қўллашмаган. Аргар, тоғ эчкиси, кийик ва ёввойи чўчқаларни овлашга рухсат бекор қилинмади.

Депутатлар ушбу қарорни халқаро қор қоплони кунида қабул қилишди. Архар, тоғ эчкиси — қоплоннинг асосий емиши. Улар Қирғизистоннинг тоғларида учрайди ва ҳимояга олинган. Буларни отиб йўқ қилиш ягона табиий озиқланиш занжирини йўқ қилади. 

Шунга қарамай Давлат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги агентлигининг вакиллари оқ қоплонлар сони охирги йиллари 350дан 400гача ўсганини таъкидлашади. 

Уларнинг фикрича, овчиликни тақиқлашга асос йўқ ва ноқонуний отишга жаримани 500 минг сомга ортириш етарли бўлади. 2018 йили жониворларни отишга лицензиянинг баҳосини қимматлатиш режаланган. 

Бироқ депутат Марлен Маматалиев овчиликни тақиқлаш, лицензиянинг баҳосини қиммат қилишдан кўра самаралироқ деб билдирган. Уни депутат Жанар Акаев қўллаб, овчилик экономикага ижобий таъсир қилаётганини  — миф деб атаган.

Шунга қарамай, кўпчилик депутатлар мазкур жониворларни отишга рухсат беришга овоз беришган. 

Парламент мораторий киргизишни биринчи марта рад қилаётгани йўқ. Дастлаб мазкур ғоя 2017 йили кўтарилган. Ўша вақтда депутатлар бундай қарор давлатга чиқим олиб келади ва ноқонуний овчиликка йўл очади деб билдиришган. 

Экологлар бу қарорни танқид қилишиб, Қирғизистон «табиатга қўпол муомала қилаётганини», чунки одамлар оч қолганидан эмас, спорт қизиқиши сабаб овчилик қилади деб билдиришган.