Бюджетнинг 2020 йил учун лойиҳасига кўра, республика бюджетидан туманлар орасидан тенглаштирувчи трансфертларнинг энг йирик суммасини Қорасув тумани олади — 156,5 миллион сом. 2012 йилдан бери бу туманни Тилек Матраимов бошқаради.
Тенглаштирувчи трансфертлар — бу маҳаллий бюджетларнинг ва эҳтиёжларнинг даражаси ўртасидаги молиявий фарқни ёпиш учун республика бюджетидан берилувчи маблағлар.
Қорасув туманига бўлинувчи маблағнинг миқдори Иссиқкўл вилояти (деярлик 112 млн сомга) билан Талас вилоятига (деярлик 122 млн сомга) бўлинувчи дотациядан кўп.
Молия вазирлигининг кейинги икки йиллик таҳмини бўйича, Қорасув туманига берилувчи трансфертлар 2019 йилга нисбатан кўпаяди.
Тилек Матраимов Kaktus Media нашрига берган интервьюсида билдиришича, туман ҳокими қатори у ҳеч қандай органга мурожаат қилиб, дотация сўрамаган.
«Ярим йил аввал биз маҳаллий депутатлар билан биргаликда Қорасув туманидаги етти қишлоқ ҳукуматини дотациядан чиқаришга қарор қилганмиз, чунки улар ўзларини таъминлай олишади. Бу Қашқар-Қишлоқ, Наримон, Қизил-Қишлоқ, Жоош, Шарқ, Тўлўйкан ва Таалай қишлоқ ҳукуматлари. Аммо биз ҳозирча жавоб олганимиз йўқ ва қишлоқ ҳукуматларини дотациядан чиқариб-чиқаришмаганини билмаймиз», — деган Матраимов.
У 156 млн сом, балки, Молия вазирлигидан грант шаклида тушаётган бўлиши мумкинлигини айтган.
«Бироқ мен шаҳсан ўзим бу ҳақда ҳеч нарса билмайамн. Бу пуллар туман администрациянинг бюджетига ҳам тушмайди, чунки қишлоқ ҳукуматининг ўз бюджети бор», — деб билдирди Тилек Матраимов.
Молия вазирлигидан «Клооп»нинг журналистига тушунтирилишича, пулларни бўлиштириш туман аҳолисининг сони ва шунингдек уларнинг даромадларига боғлиқ.
Тилек Матраимов ким ва бу нима учун аҳамиятли?
Матраимовлар оиласи Қирғизистон жанубидаги энг нуфузли оила деб ҳисобланади. Бу оиладаги тўрт ака-ука давлат хизматида ишлаган ёки халигача ишлайди.
Тилек Матраимов — Қорасув тумани ҳокими. Матраимовларнинг бутун оиласи ҳам шу тумандан бўлади.
Унинг энг катта акаси Искендер Матраимов — Жогорку Кенешнинг депутати. Яна бир акаси Ислам жорий йилнинг июнь лйига қадар финполнинг ички текширув бошқармасини етаклаган.
Ака-укаларнинг яна бири Райимбек Матраимов — аввал божхона раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Халқ ичида Райим-миллион деб аташади.
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековни Матраимовларнинг оиласи билан боғлиқлиги бор деб бир неча бор айтган.