Тожикистонликлар аниқланмаган ҳудуддаги йўлга «ётиқ полиция» ўрнатишди 

600

Баткен туманининг маҳаллий кенгаши депутати Санжарбек Исаков «Марал» нашрига билдиришича, тожик томон 17-октябрда Ўш — Исфана ва Исфара — Ворух йўлларининг кесилишига тезликни камайтирувчи тўсиқларни («ётиқ полиция») ўрнатишди. 

Исаков тожикистонликларга қурулишни нима мақсадда қилишаётганини сўраганда, «Бу — бизнинг ер, нима қилишни ўзимиз биламиз» деб жавоб олганини нашрга айтган. 

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот котиби Чолпон Бердикулова «Клооп»га тожик тараф Жака-Орук қишлоғига яқин аниқланмаган ҳудуддаги йўлга «ётиқ полиция» ўрнатганини тасдиқлади. .

«Бизга «ётиқ полиция» ўрнатишлари ҳақида хабар беришмаган. Ҳозирда икки ўлканинг Баткен ва Исфара тумани раҳбарлари сўзлашувларни олиб боришмоқда» — деб тасдиқлади Бердикулова.

Материал эълон қилинишидан аввал Қирғизистон чегара хизматининг матбуот хизматидан изоҳ олиш имкони бўлмади. 

Баткен шаҳрида 16-октябрда Қирғизистоннинг вице-премьер-министри Жениш Разаков билан Тожикистоннинг вице-премьер-министри Азим Иброхимнинг учрашуви ўтган. Учрашувда қирғиз-тожик чегара участкаларидаги делимитациялаш ва демаркациялаш ишларини фаоллаштириш бўйича сўзлашувлар бўлган. 

Бунга қадар 14-сентябрда Тожикистон фуқаролари Баткен туманидаги  Жака-Орук қишлоғига яқин ердаги аниқланмаган ҳудудга фундамент қуришган. Икки томонлама сўзлашувлардан кейин қурулиш бузилган.