Ҳукумат Афғонистоннинг Помиридаги қирғизларга инсоний ёрдам етказди

414

Ҳукумат Афғонистоннинг Помиридаги қирғизларга гуманитар ёрдам етказиш учун беш миллион сом ажратган. Юкнинг умумий вазни 70 тоннани ташкил қилди.

Ҳар йили Қирғизистон Помир тоғларига экспедиция жўнатиб туради.  Экспедиция у ерда яшаган қирғизларга гуманитар ёрдам етказади. 

Ҳукуматнинг маълумотига кўра, экспедиция этник қирғизларга озиқ-овқат, иссиқ кийим-кечак, тиббий воситалар ҳамда бошқа зарурий маҳсулотларни етказган. 

«Гуманитар экспедиция таркибидига тиббий ходимлар у ердаги аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, туғруқ қабул қилиб ва қаттиқ касалланганларга тез ёрдамлар кўрсатишди», — деб билдиради ҳукуматнинг матбуот хизмати. 

Шунингдек экспедициянинг аъзолари афғон қирғизлари билан болаларга Қирғизистон ҳудудида билим бериш масаласини муҳокама қилишган. 

«Қирғиз тараф бу масалада ёрдам беришга тайёр эканини билдиришди», — деб қўшимча қилинди матбуот хизматидан. 

Ҳукумат 2017 йилнинг охирида Афғонистондан Норин вилоятига 48 этник қирғизларни олиб келган. Уларга билим бериш, даволаниш ваъда қилиниб, хатто бир оилага турар жой берилган. Орадан таҳминан ярим йил ўтгандан кейин йигирмага яқин этник қирғиз Афғонистонга таътилга кетиб, қайта Қирғизистонга келишмаган. 

Улар тарихий ватанида яшашдан кўнгли қолганининг асосий сабаблари қатори ҳукумат билан ўзаро тушунмовчиликларни, ночор яшаш шароити ва сингишиб кетиш мумкин бўлмаганини тилга олишган. 

Аввалроқ Нориндаги помирлик қирғизлар тирикчиликка пул т опиш учун бозорларда картон тўплашга мажбур деган маълумот ОАВларда пайдо бўлган. 

Октябрда Россияда ишлаган қирғизистонлик 2018 йили Помирдан Қирғизистонга кўчириб келинган афғонлик қирғизларнинг оиласига ўз уйини совға қилган.