Бир цитата билан: Икрамов депутатларни парламентга пул учун келмайди деб билдирди

369
Тазабек Икрамов. Сурат: Жогорку Кенеш матбуот хизмати

«Ўзинглар биласизлар Жогорку Кенешда ҳеч қандай бюджет йўқ. Кўплаган қисқартиришлар қилдик. Жогорку Кенешга ҳақиқий ватанпарвар одамлар келади. Балки кўпчилик “пул топади” деб бошқача ўйлашар. Бу ерда ўзининг ватани учун қайғурганлар ўтирибди. Парламентда муқаддас минбар бор. Мана шу ерда халқнинг сўзини ҳукуматга етказиб, ёки ҳукуматда коррупция бўлаётган бўлса бизгина кўтариб, “бу ерда коррупция бўлмоқда, ҳукумат нотўғри ишлаяпсизлар” деб халқ номидангина сўзловчи минбар бор».

Мазкур изоҳни депутат Тазабек Икрамов «Азаттык» радиосига берган. 16-октябрда ижтимоий тармоқларда парламентарийлар мандати учун тўлашади деган баҳс туғилганди. 

Бунга қадар депутат Кожобек Риспаев ҳам Жогорку Кенешда «қирғиз халқининг элитаси» ўтирибди деб билдирган. 

Икрамовнинг парламент бюджетидаги қисқартиришлар бўйича билдирувига қарамай, депутатларнинг маоши бошқа бюджет ходимларига қараганда юқори. Масалан, 2018 йил бўйича депутатнинг ўртача маои 30 минг сомни ташкил қилган. Миллий статкомнинг маълумотига кўра,  Қирғизистонда ўртача меҳнат ҳақи 16 минг сомга яқин пулни ташкил қилади. 

Меҳнат ҳақидан ташқари депутатлар бошқа ҳам қўшимча пул олишади — масалан, йилига бир марта қиш ойларига тайёрланиш учун 40 минг сом олишади. Бу маблағ мева-сабзавотлар ва мураббо консервалаш учун берилади. Яна ҳар ойда депутатларга «бошқа эҳтиёжлар» учун 40 минг сомдан тўлаб берилади. 

Тазабек Икрамов ким?

Тазабек Икрамов 2015 йилдаги сайловдан кейин парламентга «Онугуу — Прогресс» партиясидан келган. Бунга қадар у Ўш ва Жалолободдаги Ривожлантириш ва қайта тиклаш бўйича давлат дирекциясининг бош директор маслаҳатчиси бўлган. 

Икрамовга боғлиқ бир неча можаро чиққан. 2018 йили декабрда у  «маориф аълочиси» номини олган, аммо фақатгина икки йилгина жисмоний тарбиядан дарс берган. Бу катта можаро чиқишига сабаб бўлган, чунки бундай унвон олиш учун маориф тармоғида катта тажрибага эга бўлиш керак. Икрамов унвонни «Жалолободда ёш спортчиларнинг тараққиётига қўшган ҳиссаси учун» олганини билдирган. 

Жорий йилнинг мартида эса депутат йўлда «тўсқинлик бўлмаслиги» ва халқ «ўзи овоз берган» депутати келганини билиши учун депутатларнинг автомобилларига махсус KG рақамларни қайтариш кераклигини билдирган.