Парламент сайлови 2020 йили октябрда ўтади — МСК

623

МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова 16-октябрда президент Сооронбай Жээнбековга парламентнинг VII чақирилиш депутатларининг сайлашни 2020 йилнинг октябрида ўтказиш режалаштирилаётганини хабар қилди.

Унинг айтишича, ҳозир сайлов қонунига қабул қилинган тузатишларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Ҳозирги чақирилишнинг депутатлари ишларини 2020 йилнинг куз мавсумида тугатиши керак. Сайлов олдидаги норасмий кураш бошланганига қарамай, ҳозирча сайловга қайси партиялар қатнашиши аниқ эмас. 

Сайловга қатнашиш бўйича ниятларини «Кыргызстан» ва «Ата-Журт» партияларигина билдиришган. Ўлканинг КСДП ва «Республика» каби йирик партиялари ҳозирча сайловга қатнашиш режаларини очиқлашмаган. 

Марказий сайлов қўмитасининг сайлов ўтказиш куни бўйича расмий билдируви айрим депутатларнинг парламентни тарқатиб, муддатидан аввал сайлов эълон қилиниши тўғрисидаги сўзлар асносида айтилди. 

Жорий йилда парламентарийлар сайлов қонунларига тузатишларни киргизишган. Энди партиялар Жогорку Кенешда ўринларга эга бўлиш учун овозларнинг тўққиз фоизини олиши керак. Бунга қадар сайловда партиялар етти фоизли тўсиқдан ўтишлари афзал эди. 

Парламентнинг экс-спикери Зайнидин Курмановнинг айтишича, Қирғизистонда сайлов бўсағасини юқорилатиш мақсади  — «янгилар учун парламентга кириш имкониятини ёпиш харакати».

«Ёш партиялар — бу ўлканинг ривожланиши учун янги имкониятлар ва авлодларнинг алмашуви. Бу ҳукуматни  протопартияларнинг, олигарх гуруҳларнинг қўлида монополлашитириш ҳамда ундан кейинги сиёсий ва иқтисодий стагнация. Бу энг асосий минус», — деб ҳисоблайди Зайнидин Курманов.