Қорасув: Архитектура бошқармасининг етакчиси ишдан кетди

478

Қорасув туманининг архитектура бошқармасининг етакчиси Марат Шарипов лавозимидан ўз ихтиёри билан кетди. Муассасанинг 60 нафардан ортиқ ходими уни «асоссиз пул тўплашларда» айблаб, 15-октябрда иш ташлашган.

Архитектура ва қурулиш давлат агентлиги Kаktus Media нашрига хабар қилишича, комиссия Шариповдан «коррупция элементларини ҳамда асоссиз маблағ тўплашларни аниқламаган».

Бошқармалик ходимларининг айтишича, улар июнь ойидаёқ туман маъмуриятига шикоят билан мурожаат қилишган. Давлат қурулиш уни беш ой давомида кўриб чиққани билан натижада ишга аввалги раҳбарият қайтиб келган.

Давлат қурулишнинг комиссияси бу иш бўйича текширувларни давом эттирмоқда.