Суд Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича ишни ёпиқ тартибда кўради

370

Собиқ президент ва мазкур иш бўйича асосий айбланувчи Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Замир Жоошев Биринчи май туман суди бундай қарорни 16-октябрда чиқарганини билдирди.

«Азиз Батукаев бўйича иш суд тарафидан ёпиқ тартибда кўриб чиқилади, аниқроғи ҳеч кимни киргизишмайди. Жамоатчиликдан нимани яширишмоқда?» — деб савол қўяди адвокат. 

Жоошев «Азаттык»қа берган интервьюсида билдиришича, иш бўйича биринчи йиғин 15-ноябрда Биринчи май туман судида ўтади. 

«Аслида ишнинг материалларида сирли ҳеч нарча йўқ. Менинг фикримча, жамоатчиликка барча материалларда айбланувчиларни айбдорлигининг далиллари бордек қилиб кўрсатиш мақсадида бу процессни ёпиқ тартибда ўтказиш учун томларнинг бирини яширин қилишган», — деди у.

Аввалроқ суд жиноят ишининг 27 томини ошкор қилишдан бош тортган. Унда Атамбаев ва собиқ бош вазир ўринбосари Шамил Атахановнинг ҳамда собиқ бош прокурор Аида Салянова ўртасидаги юзлаштирув протоколлари бор. 

Ҳимоя ёпиқ суд процесси бўйича ҳукм устидан Бишкек шаҳар судига шикоят қилади. 

Батукаев иши

Ҳукумат Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича ишни 2019 йилнинг баҳор ойларида қайта тергов қила бошлаган. Криминал авторитет лейкоз бўйича маълумотнома асосида бўшатилган. Шундан кейин тиббий ҳужжат сохта экани маълум бўлган. 

Батукаевнинг ишини тергов Атамбаевни собиқ президентлиқ мақомидан, дахлсизликдан ва бошқа имтиёзлардан ажратиш сабабларидан бири бўлган. 

Мазкур иш бўйича бошқа амалдорлар ҳам фигурант сифатида ўтишмоқда. Уларнинг орасида ЖИДХнинг собиқ раҳбари ва парламентнинг ҳозирги депутати Зарилбек Рисалиев, собиқ бош прокурор Аида Салянова, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева ҳамда собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов бор.

ИИВ Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича Атамбаевни уч марта сўроққа чақирган, аммо собиқ президент терговчи билан учрашувнинг учтасига ҳам келмаган. 

Натижада куч тизимлари Атамбаевни куч билан қўлга олишган. У Қўй-Тош қишлоғидаги уйида икки кун давом этган қаршиликлардан кейин таслим бўлган. Махсус операция вақтида спецназнинг бир ходими ҳалок бўлган. Атамбаев ўзи МХДҚнинг тергов қамоғида 31-октябрга қадар қолдирилган.