«Мен худоман». Дин ишлари бўйича комиссия Арстан Алайнинг сўзларини текширади 

491

Депутат Улугбек Ормонов 16-октябрда парламентда жамоат арбоби Арстанбек Абдилдаевнинг (Арстан Алай) ўзини «худо» деб эълон қилгани бўйича масалани кўтарди. Бу вақтда депутатлар «Диний эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар» тўғрисида қонун лойиҳасини муҳокама қилаётган эди. 

«Нимага улар [тангричилар] «мен худоман», «тангричиман» деб жар солишади? Улар қандай жазога тортилади? Ким жавоб беради?», — деб савол қўйди Ормонов.

Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг етакчиси Зайирбек Эргешов маълум қилишича, ўзини худо деб атаган Алайнинг сўзлари текширувга жўнатилди.

«Ўзини худоман деб қичқирган одамга нисбатан материаллар экспертизга жўнатилган. Унинг бошқа айтган гаплари ҳам текширилмоқда. Шунинг натижасида махсус чоралар кўрилади», — деди Эргешов.

ИИВ етакчисининг ўринбосари Мирлан Каниметов бундай гаплари экстремизм ёки миллатлараро низо қўзитиш мақсадида айтилган деб ҳисоблаб бўлмайди деган жавоб айтди.

«Бу бўйича экспертизанинг қарори йўқ. Жавобга торта олмаймиз», — деди Каниметов.

Арстан Алай — тангричи. Тангирчилик — бу қадимий турк ва мўғул элларининг осмонга сиғиниш билан боғлиқ комплексли дини. Тангричиликка эътиқод қилганлар ҳукуматдан бир неча марта оқимини дин қатори тан олишни талаб қилишган. Аммо уларнинг талаби шу вақтга қадар бажарилмаган.

У 30-август куни Бишкекдаги матбуот йиғинида ўзини худо деб эълон қилган. Арстан Алайнинг айтишича, олам уни Қирғизистоннинг 2020 йилдаги президенти деб қабул қилган.

                                                                                       Муаллиф: Элдияр Бакиров