«Парламент қонун лойиҳаларини ёзмай, уларни ўрганиши керак» — депутат Зулушев

414

Курманкул Зулушевнинг айтишича, парламент регламентини кўриб чиқиб, депутатларнинг вазифаларидан қонун лойиҳаларини ёзишни олиб ташлаш керак. 

«“Депутат қонун ёзмаслиги керак” деб регламентни тўғирлаши керак. Депутатнинг иши — қонунни синчиклаб ўрганиб, салбий-ижобий томонларини таҳлил қилиб қабул қилиш ёки рад этиш. Ҳукумат ёки тегишли органлар қонунни ёзиб келса тўғри бўлади», — деди депутат.

2018 йили «Клооп» парламентнинг VI чақирилишининг деярлик 1200 овоз бериш протоколларининг маълумотларини ўрганиб чиқиб, депутатлар қонунларни  98 фоиз қўллов билан қабул қилишларини ва йиғинларни кўп қолдиришларини аниқлаган.

Бундан ташқари, Жогорку Кенешда дебатлар деярлик йўқ. Асосан қонун бўйича, баҳсли масалалар комитетларда хал қилинади, умумий йиғинларда эса дебатлар овоз беришнинг натижасига у қадар ҳам таъсир кўрсатмайди. 

Президент администрацияси, ҳукуматнинг аппарати ва фракция томон овоз беришга таъсир этади — буни депутатлар ўзлари ҳам «Клооп»га тасдиқлашган.