Можаро 7-октябрда Новосибирскнинг Хилокск бозорининг ёнидан юз берган — у шаҳардаги йирик бозор бўлиб ҳисобланади. Россия ОАВлари билдиришича, воқеа содир бўлган ерда 200га яқин киши бўлганига қарамай муштлашувга уларнинг ҳаммаси ҳам қатнашмаган. Журналистларнинг маълумотга кўра, полиция муштлашувнинг 50ка яқин иштирокчисини қўлга олган.
Оммавий муштлашувнинг гувоҳлари жанжал вақтида ўқ овозлари чиққанини хабар қилишди. Воқеа бўлган ерга ОМОНнинг ва СОБРнинг харбийлари келиб, ДАН ходимлари эса бозор ҳудудидаги харакатни чеклашган.
Ижтимоий тармоқларнинг қўлланувчилари ҳам воқеанинг натижасида икки автомобил ёниб кетганини билдиришган.
Маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълуомтига кўра, резина ўқларидан олган жароҳат оқибатида беш киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Қирғиз диаспорасининг Новосибирскдаги вакили Жаркинбай Тойтуков «АКИпресс» нашрига хабар қилишича, жанжал чиқишига, дастлабки фаразларга кўра, бир қирғизистонликнинг бошқа бир неча ватандошидан «пул таъма қилгани» сабаб бўлган.
«У ва унинг одамлари ватандошларимизни калтаклаб, пул таъма қилиб, бозорда ишлашга йўқ қўмаётган бўлган», — деди Тойтуков.
«Тайга.Инфо» нашрининг хабарига кўра эса, муштлашув икки сотувчининг келишмовчили сабабли бошланган — уларан бири иккинчисига омбор учун ижара ҳақини тўлашдан бош тортган.
«Биринчиси пулнинг ортидан қайси бир қуролли кишиларини жўнатган, бунинг ортидан жанжал 4-октябрдаёқ бошланган,бугун, давом этган кўринади», — деб билдирган нашрнинг манбаси.
Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг матбуот хизматидан можаронинг тафсилотлари бўйича тасдиқланган маълумот йўқлигини айтишди «Клооп»га.
«Воқеа бўлган ерда бош консуллик ишлаяпти, шунингдек ишга ИИВнинг вакиллари ҳам қўшилди, масала элчининг шаҳсий назоратида. [...] Биз расмий маълмуот олишимиз керак», — деб билдирди элчиликнинг матбуот котиби.