Собиқ президентнинг тарафдори Алга Киличев Атамбаевга қарши кўрсатма берди

Собиқ президентнинг адвокати Замир Жоошев 24.kg ахборот агентлигига Алга Киличев Алмазбек Атамбаевга ва унинг бошқа тарафдорларига қарши кўрсатма берганини хабар қилган. 

Адвокатнинг фикрига кўра, тергов Киличев билан ҳамкорлик бўйича келишув тузиб олган бўлиши мумкин. 

«[Киличевнинг] айтишича, Алмазбек Атамбаев ҳукуматни босиб олиб, давлат тўнтариши қилиш ниятида бўлган эмиш», — деди Жоошев.

Шунингдек адвокат Киличев КСДП раҳбарининг ўринбосари Кундуз Жолдубаевага,  Амантур Жамгирчиевга, Мээрбек Мискенбаевга ҳамда собиқ президентнинг тансоқчиси бўлиб ишлаган Канат Сагимбаевга қарши кўрсатма берганини ҳам қўшимча қилди. 

Кундуз Жолдубаева K-News нашрига берган интервьюсида Киличевга «руҳан ва жисмонан босим кўрсатилган бўлиши мумкин» деб билдирган.

«Биз буни йўқ деб ҳисобламаймиз. Сўнгги учраштирув вақтида Алга Киличев жуда ночор кўринган. У қандли диабет ва бронхиал астма билан оғрийди», — деб билдирган Жолдубаева.

Ҳуқуқ тартибот органлари Алга Киличевни 10-августда қўлга олган. Бу собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйи штурмга олингандан кейин икки куни ўтгач бўлган. 

Киличев Атамбаев уйида ўтириб олиб, ҳукуматга таслим бўлишдан бош тортаётган вақтда, 6-августдан бошлаб 8-августгача давом этган Қўй-Тошдаги жанжалда фаол қатнашган. 

Терговчилар Киличевни ҳарбийларни гаровга олишда гумондорлардан бири джеб ҳисобашади — МХДҚ спецназининг олти ходими 7-августда Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида асирга олинган.