Райимбек Матраимов Бишкекда футбол тадбирида қатнашди — бунгача акаси Туркияга кетганини айтганди 

20

Божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов 7-октябрда Бишкекда бўлиб ўтган футбол маросимига келган меҳмонлар орасида кузатилган. Матраимов футболчилар билан учрашиб, улар билан бирга суратга тушган. 

Қирғизистон  футбол федерациясининг президенти Канатбек Маматов «Марал» нашрига билдиришича, Матраимов «ўлкада футболнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда», шу сабабдан у тадбирга таклиф қилинган. 

«Унинг “EREM” жамоаси уч бор қаторига футзал бўйича Қирғизистоннинг Суперлигасида ғолиб бўлди. Клублар орасида Осиё чемпионатига қатнашиб, кучли саккиз жамоага кирди. Спорт сиёсатданн олис бўлиши керак», — деб айтди Маматов.

Матраимовлар оиласи бир неча бор спорт тадбирларини ўтказишга ҳомийлик қилиб келган. Масалан, жорий йилнинг май ойида Қорасув туманида спорт мусобақасини ўтказиб, унга парламентнинг спикери Дастан Жумабеков, вице-премьер-министр Кубатбек Боронов ва депутатлар боришган. 

Бунга қадар унинг акаси ҳамда парламентнинг депутати Искендер Матраимов Райимга Туркиянинг йирик компаниясининг компаниясининг вице-президентлик хизматини таклиф қилишганини билдирган. Парламентарий ўзининг охирги интервьюсида Райимбек Матраимов «Түркияга иш билан кетганини» ҳам билдирган эди.

Райимбек Матраимовга бўлган жамиятнинг қизиқиши

2017йили февралда «Азаттык»нинг журналистлари Райимбек Матраимовларнинг ва унинг оиласининг мулки ҳақида суриштирув чиқаришган. Матраимовдан ва унинг яқинларидан кўчмас мулк, бизнес ҳамда бошқа активлар топилган. Айни вақтда Матраимовнинг бир йиллик расмий даромади 8,5 минг доллардан бир оз ортиқроқ миқдорни ташкил қилган. 

Матраимов 2017 йили кузда божхона раҳбарининг ўринбосарлик хизматидан бўшатилган, аммл 2019 йили олий суд бу қарорни бекор қилган. 

Матраимовлар собиқ президент алмазбек Атамбаев билан унинг вориси Сооронабай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчиликка ягона сабабчи бўлган. Ўша вақтда Атамбаев Жээнбековнинг антикоррупция чораларини танқид қилиб, президентнинг «дўстлигида Райим-миллион бўлмаслиги керак» деб айтган.

Шунингдек атамбаев Матраимовларнинг оиласи 2017 йили президентлик сайлови вақтида Сооронабай Жээнбековнинг сайлов кампаниясини молиялаганига ишора қилган.

Матраимовлар оиласи ўлкадаги энг бой ва энг нуфузли оилалардан бири деб ҳисобланади. Баҳорда «Азаттык»нинг журналистлари Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллар бўйича суриштирув чиқаришиб, бунга Матраимовлар оиласининг алоқаси бўлиши эҳтимол деб билдиришган. 

Ўша вақтда депутат Искендер Матраимов суриштирувни «буюртма» деб атаб, журналистларнинг далилларини инкор қилган. Январда финпол Райимбек Матраимовнинг мулкини текшира бошлаган, аммо унинг натижаси бугунги кунгача номаълум.