Талас: Милиция 16 ёшдаги қизни олиб қочиш бўйича видеони текшира бошлади

456

Фейсбукдаги «Беспредел KG» гуруҳида 7-октябрда қиз олиб қочиш видеоси пайдо бўлган. Видеонинг изоҳида воқеа Таласда бўлганини, қиз эса 2003 йили туғилгани, ёши атиги 16да экани, ундан ташқари, уни 35 ёшдаги киши мажбурлаб никоҳлаш учун олиб қочиб кетгани айтилган.

Видеода аёллар қизнинг қўлидан ушлаб тургани ва у қичқириб, қутилиб кетишга харакат қилгани кўриниб туради. Фонда мусиқа чалишаётганини, яна бир кишининг «Ушламайсизларми?!» деган овозини эшитиш мумкин.

Талас ВИИБдан «Клооп»га қиз олиб қочиш бўйича ариза тушмаганини, аммо милиция бу иш бўйича текширув бошлаганини билдиришди.

«Биз ҳозир [қиз олиб қочиш] факти бўлиб-бўлмаганини текширяпмиз. Милицияга ариза тушмаган», — деб билдиришди ВИИБнинг матбуот хизматидан.

Статистика бўйича, Қирғизистондаги ҳар бир 17-қиз розилигисиз ўғирланган (олиб қочиш).

Беш йил аввал Қирғизистоннинг жиноят кодексида олиб қочиш учун жазо пайдо бўлгандан кейин, 2018 йилнинг ноябрига келиб жами 895 мурожаат рўйхатга олинган. Уларнинг ичидан 18 % гагина жиноят иши қўзғалган, судга эса фақатгина 28 ҳолатгина етган.