«Президентнинг Атамбаевни қўлга олиш фикри бўлмаган» — собиқ бош прокурор Бекназаров

156

Собиқ прокурор  Азимбек Бекназаров президент Сооронбай Жээнбековнинг Вақтли ҳукумат аъзолари билан учрашувида экс-президент Алмазбек Атамбаевни ТИЗОдан бўшатиш бўйича ҳам масала кўтарилганини билдирди. 

Бекназаров Жээнбековга собиқ президентни уй қамоғига чиқариб, унинг қўриқланувч «Ала-Арча» давлат резиденциясининг ҳудудига жойлаштиришни таклиф қилган. 

«Қирғизларда ҳеч қачон ўз бошқарувчиларини судлаган, қамоққа  олган эмас. Бизнинг замонавий тарихда ёмон воқеа бошланди. Шу сабабдан мен Алмазбек Атамбаевнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича таклиф киргизаман. Нима бўлганда ҳам у бизнинг аввалги президентимиз», — деб билдирди Бекназаров.

Собиқ бош прокурор қўшимча қилганидек, бу таклифни Вақтли ҳукуматнинг бошқа аъзолари қўлламаган, Жээнбеков эса «ўшанда Атамбаевни қўлга олиш бўйича фикр ҳам йўқ эди» деб билдирган.

«Президент таъкидлаб ўтганидек, тергов органлари Атамбаев сўроққа келади деб кутишган, шунингдек Атамбаев Москвага учаётганда ҳам тўсқинлик қилишмаган.  “Энди мен аралаша олмайман, тергов билан суд ҳал қилсин”», — деб келтиради Бекназаровнинг айтганларини 24.kg ахборот агентлиги.

Атамбаевди кармоо

Алмазбек Атамбаев августнинг биринчи ярмида ўтказилган махсус операция натижасида қўлга олган. Спезнац уни у криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилишига боғлиқ иш бўйича ИИВнинг сўроғига уч марта келмай қўйгандан кейин куч билан қўлга олган. 

Собиқ президентнинг уйини штурмга олиш икки кун давом этиб, унда МХДҚ спецназининг зобити Усонбек Ниязбеков ҳалок бўлган. Жами бўлиб 100 нафарга яқин киши турли жароҳатлар олган. 

Аввалги президент МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилиб, тергов унга бир неча иш бўйича,жумладан коррупцияга оид айбларни қўйган. Атамбаев  26-октябрга қадар суд ҳукми асосида қамоқда қолдирилган.