ФҲВ Баткенда ис газидан заҳарланиб, олти киши ҳалок бўлганини тасдиқлади

416

Фавқулотда ҳолатлар вазирлигидан  «Клооп»га Баткен вилоятида 5-6-октябрда шахтадаги ис газидан заҳарланиб олти киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. 

Вазирликнинг матбуот хизматидан билдирилишича, Сулукту шаҳридаги «Абдукахар-Кен» шахтасидан 5-октябрда қутқарувчилар беш кишини олиб чиқишган. Уч нафарининг аҳволи оғир ҳолда касалхонага етказилган. Аммо шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қололмаган. 

Шу каби воқеа 6-октябрда Баткен вилоятининг Қадамжой туманида юз берган. ФҲВга Боз участкасидаги шахтада мустақил тарзда кўмир қазиётган уч киши газдан заҳарланиб қолгани ҳақида маълумот тушган. Воқеа жойига борган қутқарувчилар марҳумларни шахтадан чиқариб тез ёрдам хизматига ўтказиб беришган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан Сулуктудаги шахтада заҳарланган икки одамга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, улар ҳозирда уй шароитида даволанишаётганини билдиришди. 

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев 7-октябрда мажлис ўтказиб, кўмир қазувчи компанияларнинг фаолиятини назорат қилишни кучайтиришни ҳамда ноқонуний қазиш ишларини олиб бормаслик ҳақида халқ орасида тушунтириш олиб боришни топширди.