Бир кадр билан: Текебаев ва Бабанов тўйда Атамбавнинг ўғли билан

467
Чапдан ўнгга: Омурбек Текебаев, Кадирбек Атамбаев ҳамда Омурбек Бабанов

Амалдаги депутат Руслан Казакбаевни ўғлининг никоҳ тўйи 6-октябрда Бишкекдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди. Меҳмонлар орасида собиқ депутатлар Омурбек Текебаев ва Омурбек Бабанов, шунингдек собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Кадир Атамбаев бўлган. 

Икки сиёсатчи ҳам — Текебаев ва Бабанов — турли вақтда Алмазбек Атамбаевнинг рақиблари бўлган. Аммо, Атамбаев ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан жанжаллашиб,турли жиноятларда айбланиб ТИЗОга киргизилгандан кейин Текебаев билан Бабанов муҳолифатдан чиқишган. 

Атамбаев ва Текебаев

Сиёсатчилар Атамбаев 2016-йили Текебаев танқид қилган конституцияга ўзгартиришларни илгари суриб чиққунга қадар тарафдор бўлишган. Текебаев Атамбаевга импичмент эълон қилиш учун барча асослар бор эканини билдирган, аммо бу жараённи бошлашга улгурмай қолган. 

Унга россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олиш бўйича жиноят иши қўзғалган. Бунинг ўрнига Текебаев Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқариг имконини яратиб бермоқчи бўлган. 2017 йили суд Текебаевни айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилган. Амнистия сабабли унинг жазо муддати 4,5 йилгача қисқартирилган. 

Жорий йилнинг августида Олий суд Текебаевга нисбатан қарорларнинг барини бекор қилиб, уни қайта кўриб чиқишга жўнатган. Кейинчалик Бишкекнинг Биринчи май туман суди сиёсатчини қамоқдан уй қамоғига ўтказган. 

Атамбаев жана Бабанов

Омурбек БАбанов 2017 йили бўлиб ўтган президентлик сайловида атамбаевчи тарафдор  Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган. 

Атамбаев президентлик хизматига ўтирган вақтда Бабановни, у сайлов олди кампанияси пайтида ўша вақтда президент бўлиб турган Нурсултан Назарбаев билан учрашгани учун бир неча бор қозоқ ҳукуматининг «югурдаги» деб атаган.

Бабанов сайловда  Сооронбай Жээнбековга ютқазиб, кўп ўтмай сиёсатдан кетишини билдириб, Қирғизистондан чиқиб кетган. Сайловгача кураш вақтида Бабановга қарши «миллатлараро низо қўзиш» ва «ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳамда оммавий тартибсизликларга тайёрланиш» бўйича жиноят ишлари қўзғалган. Бабанов ўлкадан чиқиб кетгандан кейин айни моддалар бўйича унга қарши яна бир жиноят иши қўзғалган. 

Сиёсатчи Қирғизистонга 2019 йилнинг августидагина қайтиб келган. Юртига қайтиб келишидан олдин Бабанов интервью бериб, Атамбаев ва Жээнбеков билан бўлган сўзлашувлардан кейин мамлакатдан чиқиб кетганини билдирган. Улар эса Бабановга қарши жиноят ишларини тўхтатиб, унинг қариндошлари ва сафдошларига босим қилмасликни ваъда қилишган. 

Ҳозир Бабанов гувоҳ қатори саккиз жиноят иши бўйича сўроқ бермоқда.