Фоторепортаж: Ўш шаҳрига 3019 йил

473

Ўш шаҳри 5-октябрда 3019 йиллигини нишонлади. Қирғизистонни  иккинчи пойтахтининг туғилган кунини нишонлаш тонги соат 10да бўғирсоқ фестивали билан бошланди.

Бундан ташқари, марказий майдонда концерт дастури ва саҳналаштирилган томошалар ўтди. Шунингдек, маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ярмаркаси уюштирилди. Байрам тадбири  «Салбуурун» федерацияси уюштирган спорт ўйинлари билан ўтди.

Байрам тадбири мобайнида «Ак ниет» сайлгоҳи фойдаланишга берилди. Унинг очилиш маросимига ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев, мэр Таалайбек Сарибашов ҳамда шаҳар аҳолиси қатнашди. Сайлгоҳни қуришга 28 млн сом сарфланган. Унинг узунлиги 850 метр ҳамда эни 20 метрга етади.

Байрам тадбири кечки соат 18:30да Суйумбаев Акматбек стадионида ўтган концерт билан якунланди. Мэриядан умумий тадбирни уюштиришга бир миллион сомга яқин маблағ сарфланганини билдиришди. 

Ўш — Марказий Осиёдаги ва дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири.

Муаллиф: Мээрим Равшанбекова

Фотосуратлар маррири: Хамидулло Узаков