Фуқаролик олишга ёрдам берган қирғиз юристи БМТнинг нишонига эришди

422
Сурат: Азизбек Ашуровнинг фейсбугидан олинди

Қирғизистонлик юрист Азизбек Ашуров қочқинларни ҳимоя қилгани учун Нансен медали билан нишонланди. Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлик бошқармасининг мукофоти. Ашуров 10 мингдан ортиқ фуқаролиги йўқ одамларга ҳужжатларни олишга ёрдам берган.

БМТдан билдирилишича, Совет Иттифоқи тарқагандан кейин одамлар ҳужжатсиз қолишган - улар турли сабабларга кўра совет паспортини Қирғизистонникига алмаштира олмай қолишган. У ёрдам берган одамлар орасида икки мингдан ортиқ бола бор - янги ҳужжатлар билан улар таълим олиш имконига эга бўлишди.

«Азизбек Ашуровнинг ҳикояси - бу темир ирода ва қатъиятлилик ҳикояси. Унинг ўз ишига содиқлиги Қирғизистонда фуқаросизликни муваффақиятли бартараф қила олган. Унга  [бу ишда]  ҳукумат ва бутун мамлакат бўйлаб кўплаб одамлар фаол ёрдам беришган.Инсонларни илҳомлантириши ва биргаликда ишлашга ундаш қобилиятининг ёрқин намунаси шу», -  деб айтди қочқинлар иши бўйича Олий комиссар Филиппо Гранди.

Ашуровнинг ўзи ҳам СССР тарқагандан кейин ва Ўзбекистондан Қирғизистонга кўчишда фуқаролик олиш муаммосига дуч келган. 2003 йили у «Фарғона водийсининг чегарасиз юристлари» ташкилотининг асосчиларидан бири бўлган — ташкилот фуқаролиги йўқ шаҳсларга бепул ёрдам кўрсатади.

«Адолатсизликка гувоҳ бўлганда четда тура олмайман. Фуқаросизлик — бу адолатсизлик. Фуқаролиги йўқ одамларни бирорта ҳам давлат тан олмайди. Улар [дунёдан] ўтганларнинг хотиралари каби. Жисмонан улар бор, қоғозда эса — йўқ», - деди Ашуров.

Ашуровнинг айтишича, улар олган мукофот — «бу давлат учун ҳам мукофот», чунки «фуқароликни мамлакат беради».

«Қирғизистон дунё мамлакатларининг орасида биринчилардан бўлиб  [фуқаросизлик масаласини] сезиларли даражада озайиб, шундан кейин умуман ўз ҳудудида фуқаросизлик муаммосидан қутила олиш факти катта муваффақият бўлиб ҳисобланади. Айни вақтда бу жараёнга бизнинг дўстларимиз, ҳамкор ташкилотлар ва юристлар фаол кўмак кўрсатишди», — деб билдирди у.

Нансен мукофоти — БМТнинг қочқинлар иши бўйича Олий комиссар бошқармалигининг йиллик ҳуқуқни ҳимоя қилиш йўналишидаги мукофоти. Қочқинлар тармоғида хизмат кўрсатгани учун медаль 1954-йилдан бери, 1979-йилдан бошлаб эса лауреатларга юз минг доллар мукофот пули бериб келинади. 

Мазкур мукофот соҳиблари орасида Нидерландиянинг собиқ маликаси Юлиана, опера қўшиқчиси Лучано Паваротти ва бошқалар бор.