Жээнбеков рақамлаштириш бўйича анжуманда нималар ҳақида айтди? 

355
Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 4-октябрда «Марказий Осиёдаги рақамли трансформация» конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари Қирғизистондаги рақамлаштириш муаммолари ва муваффақиятлари ҳақида, шунингдек ҳукумат олдидаги режалари ҳақида айтиб берди. «Клооп» муҳимларини баён қилиб беради. 

Қирғизистон рақамлаштириш бўйича региондаги олдинги ўринга чиқиши керак. Президентнинг айтишича, интернетнинг йўқлиги боис барча ҳудудлар рақамлаштиришнинг имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишмайди, шу сабабдан бу ҳозирча амалга ошмаяпти. Яна бир муаммо — рақамли технологиялардан барча давлат органланлари фойдаланмайди. 

Рақамли хизматлар фойда олиб келмоқда. Президентнинг айтишича, «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси ишга оширилгандан бери йўлда юриш қоидасини бузганлар 50 фоизга камайган, йўл ҳалокатлари сони икки баробарга қисқарган. «Тундук» тизими яна бир муваффақиятли мисол бўлди — унинг ёрдами билан давлат идоралари тезроқ ахборот алмаша бошлади. Бундан ташқари, рақамлаштириш суд ва ҳуқуқ тартибот тизимларида, шунингдек прокуратураларда давом этмоқда. 

Ахборотларни ҳимоя қилиш ва киберхавфсизлик. Давлат раҳбари қирғизистонликларнинг манфаатларини «дахлсиз» деб атаб, «одамнинг изнисиз унинг персонал маълумотини билишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» эканини билдирди. Шунингдек Жээнбеков киберхавфсизликни таъминлашни ва фуқароларнинг ички маълумотларини ҳимоя қилишнинг  «етарли даражаси» таъминланиши кераклигини айтди. Унинг айтишича, мамлакатнинг ҳукумати киберхавфсизлик бўйича тадбирларни қабул қилганини, энди эса «бу борада энг янги технологияларни киргизиш» зарурати бор.

Келажакдаги режалар ҳақида. Жээнбековнинг билидирича, ўлкада рақамли жамиятни тузиш керак, унинг ичида маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тармоқларини янги технологиянинг ёрдами билан яхшилаш зарур. Бундан ташқари, рақамлаштириш иш самарадорлигини оширишга ёрдам бериши зарур, Қирғизистон эса региондаги «технология трансфери» марказига айланиши керак. Айни шу сабабдан ҳукумат маҳаллий IT маҳсулотлари ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришни қўллаши лозим. 

Президент рақамлаштириш ўз сиёсатидаги асосий йўналишлардан бири эканини бир неча бор билдирган. Шунингдек у 2019 йилни ҳудудларни рақамлаштириш йили деб ҳам белгилаган.