Солиқ декларациясини кечикиб топширган ЖКнинг олти депутатига минг сом жарима солиниши мумкин

379

Давлат солиқ хизмати ўтган йил учун солиқ декларациясини кечикиб топширган давлат ходимлари ҳақида маълумотларни эълон қилди. Рўйхатга жами 1,200 давлат ходими, жумладан ҳозирда ишлаётган олти парламентарий бор. 

Қоида бузганларнинг рўйхатида «Қирғизистон» фракциясидан Руслан Чойбеков, КСДПдан Жилдиз Мусабекова, ундан ташқари, «Республика — Ата-Журт» фракциясидан Зарилбек Рисалиев, Жургалбек Турускулов, Аида Исмаилова ҳамда «Онугуу Прогресс»дан Алтинбек Жунус ўғли бор.

Аида Исмаилованинг ёрдамчиси «Клооп»га хабар қилишича, депутат декларацияни ўтган ҳафтада топширган. Ёрдамчининг айтишича, Иcмаилова декларацияни ўз вақтида тўлдирган, аммо ҳужжат солиқ хизматининг сайтидаги шахсий кабинетдаги «хатолик» сабаб кетмай қолган. 

Депутат Жиргалбек Турускуловнинг ёрдамчиси эса депутат «техник муаммолар сабаб» декларацияни ўз вақтида топшира олмай қолганини билдирди. Депутат Жилдиз Мусабекованинг қабулхонасидан депутат декларацияни февраль ойининг охиридаёқ топшириб қўйганини хабар қилди.

Қонун бўйича, солиқ декларациясини ўз вақтида топширмай қўйган фуқарога минг сом жарима кўзда тутилган.