«Азаттык» ИИВ ва Бош прокуратурадан оператига куч қўлланиш бўйича ишни текширишни сўради

421

«Азаттык»нинг таҳририяти 4-октябрда Ички ишлар вазирлиги билан Бош прокуратурага ёзган  мурожаатини эълон қилди.

Нашрнинг журналистлари «Ўшдаги ҳуқуқ тартибот органларига айрим бир манфаатдор томонлардан босим бўлиб, бу вазият тергов юришига таъсир қилиш рискини юзага келтириши мумкин» деб ҳавфсирашмоқда.

«Айбек Кулчуманов Бишкекка келиб, ҳозирда касалхоналарнинг бирида тегишли тиббий ёрдам олмоқда. “Азаттык” ўз ходимларининг ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида Кулчуманов билан Ўшдаги мухбири Идирис Исаковни Ўшдан Бишкекка олиб келди», — деб айтилади мурожаатда.

4-октябрда Ўшнинг суд-тиббий экпертлари Матраимовлар оиласини  боғбонининг бош мияси чайқалган деган ташҳис қўйган — унинг бошига дрон қулаб тушган бўлиши мумкин, Кулчумановдан эма жроҳат топилмаган.

Бунга қадар ИИВ «Азаттык»нинг оператори ҳужум қилиниши бўйича воқеани текшириш муассаса раҳбариятининг назоратида эканини хабар қилган эди. 

Айбек Кулчумановга 28-сентябрь куни Ўшда калтаклашган. У Матраимовлар оиласининг фаолияти бўйича навбатдаги суриштирув учун дронга видео олиб юрганда, тўрт киши ундан дроннинг пультини, видео ускуналарни ҳамда ҳужжатларни тортиб олган. 

Ҳужум қилганлар техник ускуналарнинг барини ўша куниёқ кечаси милицияга олиб келиб беришган. Улар Кулчумановнинг устидан ариза ёзишиб, уни «ҳусусий мулкка рухсатсиз киришда» айблашган. Милиция журналистларга ҳужум қилган кишилар — Матраимовлар оиласининг «яқинлари» эканини маълум қилган. Кулчуманов ҳам унга ҳужум қилиш факти бўйича ариза ёзган. Депутат Искендер Матраимов эса Кулчумановга куч қўлланилмаганини билдирган.