Криминал авторитет Батукаевнинг бўшатилиши бўйича иш судга ўтди — Бош прокуратура

397

4-октябрда Қирғизистоннинг Бош прокуратураси криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича иши Биринчи май туман судига ўтказиб берилганини хабар қилди. 

Терговчилар собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва бошқа собиқ амалдорларга «Уюшган жиноий гуруҳнинг манфаати учун коррупцияни уюштириш» моддаси бўйича жиноят қилгани бўйича хабар беришди. 

«[Ишнинг] тергов натижаси бўйича 2-октябрда айблов актлари қабул қилиниб, актлар айбланаётган Индира Жолдубаевага, Калибек Качкиналиевга ҳамда Абдухалим Раимжановга топширилди», — деб қўшимча қилишди Бош прокуратурадан. 

Батукаев қамоқдан бўшатилаётган вақтда Калибек Качкиналиев ЖИДХ етакчисининг маслаҳатчиси бўлиб турган.  Абдухалим Раимжанов ҳам — тергов Батукаевнинг бўшатилишига алоқадор дейилаётган Қирғизистон илмлар академиясининг аъзоси ва шифокор профессор.

Қирғизистон ҳукумати криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилишидаги вазиятларни жорий йилнинг баҳоридан бошлаб қайта текшира бошлаган. Бу Атамбаевни собиқ президент мақомидан, дахлсизликдан ҳамда бошқа имтиёзлардан ажратиш учун важлардан бири бўлган. 

Бу ишга боғлиқ кўплаган амалдорлар уй қамоғига киритилган  — масалан, ЖИДХнинг собиқ раҳбари ва амалдаги депутат Зарилбек Рисалиев, аввалги бош прокурорлар Аида Салянова билан Индира Жолдубаева, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева, ундан ташқари экс-вице-премьер-министр Шамил Атаханов.

Улардан ташқари, Батукаевнинг бўшатилиши бўйича ишга боғлиқ бўлган шифокорлар ва судьялар терговга олинган. 

Криминал авторитет Азиз Батукаев 2013 йили «лейкоз» ташҳиси билан қамоқдан бўшатилган. У қамоқдан чиққандан кейин дарҳол Россияга учиб кетган, унинг тиббий маълумотномаси сохта экани маълум бўлган. Қирғиз тараф Батукаевни экстрадициялаш бўйича россиялик ҳамкасблари билан сўзлашувларни ўтказганига қарамай бундан натижа чиқмаган.